Му5
46

Германиянинг «Штутгарт» клуби Элдор Шомуродов учун 10 млн евро таклиф қилди

СПОРТ 17.10.2019, 17:50
Теглар: Элдор Шомуродов, футбол
416
Германиянинг «Штутгарт» клуби Элдор Шомуродов учун 10 млн евро таклиф қилди

Германиянинг «Штутгарт» клуби Россиянинг «Ростов» жамоасидан ҳужумчи Элдор Шомуродовни сотиб олиш учун 10 млн евро таклиф қилди. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчисига ЦСКА ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда футболчи вакили Қаҳҳор Мўминов Sports.ru сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

««Штутгарт» 10 млн евро атрофида маблағ таклиф қилди. ЦСКА ҳам мос таклиф билдирди. Бу ерда ҳал қилиш ҳуқуқини «Ростов»га қолдиришди. Қишда ушбу масалага қайтишга келишилди, ҳозирда бизда ўхшаш рақамлари бўлган таклиф мавжуд», — деди агент.

Қаҳҳор Мўминов ёзги трансфер мавсумида Элдор Шомуродов «адолатли» таклиф бўлган тақдирда топ лигалардан бирига ўтиши керак.

«Кўраяпманки, қишда сотишда «Ростов»га қийин бўлади, бу ерда унинг позицияси тушунарли. Ҳозир Ўзбекистондаман, Элдор ва унинг оиласи билан гаплашдим. Ёзда топ лигалардан биридан адолатли таклиф бўлса, ўтишга кўндираман, ахир Шомуродов «Ростов» билан айнан шу ҳақда келишган эдик», — деди футболчи вакили.

24 ёшли футболчи Элдор Шомуродов Россия Премьер-лигаси голурарлар пойгасида етакчи ҳисобланади. У чемпионатдаги 12 та ўйинда 10 голга муаллифлик, 2 та голга эса ҳаммуаллифлик қилди. 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида эса 3 та ўйинда 3 та гол киритди.

«Ростов» айни вақтда 26 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz