Му5
46

Хўжайли тумани ҳокими жаҳон чемпионини 10 млн. сўм билан мукофотлади

СПОРТ 17.10.2019, 19:03
436
Хўжайли тумани ҳокими жаҳон чемпионини 10 млн. сўм билан мукофотлади

 

Хўжайли тумани ҳокими Женис Ермашев самбо бўйича жаҳон чемпиони Умида Жуманазаровани 10 млн. сўм билан мукофотлади, дея хабар бермоқда ЎзА. Умида шу йили 11-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 48 кг. салмоқ категориясида мутлақ ғолибликни қўлга киритган эди.

Умида 2002 йилда Хўжайли туманида туғилган. Ҳозирги кунда туман халқ таълими бўлимига қарашли 19-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси. Спортнинг самбо турига болалигидан қизиққан. Унинг устози ота-оналари Анвар Атаханов ва Умида Бешимовалардир.

У Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказилган кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган. Ютуқлари натижасида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан I ва III даражали дипломлар эгаси бўлди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz