Му5
46

Ташқи ишлар вазирлиги Сингапурга бораётган фуқароларни огоҳлантирмоқда

ДУНЁ 17.10.2019, 22:02
341
Ташқи ишлар вазирлиги Сингапурга бораётган фуқароларни огоҳлантирмоқда

Сингапур Иммиграция ва назорат-ўтиш пунктлари хизмати 2019 йил 14 августдан бошлаб Сингапурга киришни қайд этиш (SG Arrival Card) электрон хизматининг тажриба версиясини синовдан ўтказмоқда, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Мазкур дастур Сингапурга келаётган шахс томонидан мамлакатга келишидан аввал ўзи тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши билан боғлиқ жараённи тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастур босқичма-босқич 2021 йилгача амалдаги ҳужжатларни қоғоз шаклида тўлдириш тизими ўрнини эгаллайди.

Сингапурга боришни режалаштираётган чет эл фуқаролари барча мавжуд электрон платформалар орқали мамлакатга келишидан олдин 14 кун ичида зарур шаклни тўлдириши мумкин. Дастур хизматларидан фойдаланиш текин, аммо виза тизими ўрнатилган давлатларнинг фуқаролари учун виза олиш билан боғлиқ жараённи бекор қилмайди.

Ҳозирда мазкур қулайликдан Сингапурга фақатгина ҳаво транспорти воситасида келувчи шахслар фойдаланиши мумкин.

«ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти Сингапур, Австралия ва Янги Зеландия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Сингапурдаги элчихонасига +65 6734 3942 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади», — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz