Му5
46

Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатида биринчилардан бўлди

СПОРТ 17.10.2019, 22:43
400
Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатида биринчилардан бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда

 Мусобақанинг финал баҳсларига 11 нафар чарм қўлқоп усталаримиз етиб борган эди.
Финал беллашувларида иштирок этган 11 нафар боксчиларимизнинг 8 нафари ҳал қилувчи баҳсда рақибларидан устун келишди ва Осиё чемпионатининг олтин медалларига эга бўлишди.
Шу тариқа мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8 та олтин, 3 та кумуш ва 9 та бронза, жами 20 та медаль билан юртимизга қайтиб келадиган бўлишди. Бунинг натижасида вакилларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорларимиз рўйхати қуйидагича:
Олтин медал:
-48 кг: Сабина Бобоқулова
-50 кг: Феруза Казакова
-52 кг: Нигина Ўктамова
-63 кг: Азизбек Тожиэв
-70 кг: Логин Петров
-75 кг: Нусратбек Тоҳиров
+80 кг: Жаҳонгир Зокиров
-63 кг: Азиза Зокирова
Кумуш медал:
-57 кг: Билолбек Ихволов
-60 кг: Бекзод Бекмуродов
-60 кг: Моҳира Аҳмедова
Бронза медал:
-46 кг: Иқболжон Қудратов
-48 кг: Асрорбек Шаҳобиддинов
-50 кг: Анвар Болтабоэв
-52 кг: Ғофуржон Тоҳиров
-54 кг: Жаҳонмурод Имомалиэв
-66 кг: Алохон Абдуллаэв
-46 кг: Моҳларойим Савриддинова
-54 кг: Руҳшона Ўктамова
-70 кг: Шаҳноза Эргашева
Терма жамоамиз вакиллари эртага 16:15 да юртимизга етиб келишади. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° туман
Валюта курси
rightuz