Му5
46

Фарғонада қидирувдаги 349 нафар шахс ва 220 та автомашина ушланди

ЖИНОЯТ 18.10.2019, 09:44
273
Фарғонада қидирувдаги 349 нафар шахс ва 220 та автомашина ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти органлари томонидан ижро ҳужжатлари бўйича 2019 йил 9 ойи давомида 389 нафар қарздор жисмоний шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинган ҳамда 2018 йилда қидирув эълон қилиниб жорий йилга қолдиқ бўлиб ўтган 145 нафар шахслар билан қидирувдаги жами шахслар сони  534 нафарни ташкил қилган. Уларнинг 498 нафари алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган қарздорлар.

 Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида қидирувдаги 534 нафар шахсларнинг 349 нафари ушланган ва улардан 1 млрд. 475,8 млн. сўмлик           суд ҳужжатида белгиланган қарздорлик ундирилган. 

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 27.06.2006 йилдаги қарорига асосан қарздор М.Тўхтабоевдан ундирувчи З.Тўхтабоева фойдасига бир нафар фарзандига тўлаши лозим бўлган алимент тўловларидан бўлган 20,0 млн. сўмлик қарздорлигини тўламасдан қочиб кетганлиги сабабли унга нисбатан 23.05.2019 йилда қидирув эълон қилинган.

Бюронинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан қарздор М.Тўхтабоев 30.07.2019 йилда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридан ушлаб олиб келиниб, ундан 20,0 млн. сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилган. 

 Шунингдек, қидирув эълон қилиниб ушланмаган қарздорларнинг 164 нафари хорижий давлатларда чиқиб кетган. 

Бундан ташқари, Бюро органлари томонидан фақат қарздор жисмоний шахсларга эмас, балки транспорт воситаларига нисбатан ҳам қидирув эълон қилинади. Хусусан, Фарғонада ўтган даврда жами 255 та транспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилиниб, 220 таси ушланган ва улардан ижро ҳужжатларида кўрсатилган 5 млрд. 825,9 млн. сўм ундирилган.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 16.10.2017 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Хабибуллаевдан банк фойдасига 143,5 млн. сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қонунда белгиланган муддатда қарзни тўлашдан бўйин товлаган.

Шунга кўра, қарздорга тегишли «Ласетти» русумли автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилинган ва тезкор тадбирлар жараёнида қидирувдаги “Ласетти”га фуқаро А.Қўчқоровга тегишли бўлган “ВАЗ 2101” русумли автомашина номига расмийлаштирилган 40 F 078 KA давлат белгисини ўзбошимчалик билан қўйиб юрганлиги аниқланиб, ушланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz