Му5
46

Ҳаж зиёратига борган 36 киши мудҳиш ЙТҲда вафот этди

ДУНЁ 18.10.2019, 12:07
884
Ҳаж зиёратига борган 36 киши мудҳиш ЙТҲда вафот этди

Саудия Арабистонига ташриф буюрган зиёратчилар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлди. 

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  хабарига кўра, 2019-йил 16 октябрь куни кучли ҳалокат натижасида Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатидан келган 36 нафар зиёратчи ҳаётдан кўз юмган. Бироқ, полиция ҳозирча 35 кишининг ўлимини тасдиқлаган.

“Ар-Риёд” нашрининг маълумотига қараганда, ЙТҲ Макка ва Мадина шаҳарлари оралиғида содир бўлган. Кичик Ҳаж – Умра зиёратига кетаётган  зиёратчилар автобуси  юк автомобили билан тўқнашган. Кучли тўқнашувдан сўнг автобус ёниб кетган.  Айтилишича, автобусда жами 40 киши бўлган. 4 нафар жабрланувчи шифохонага олиб  борилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz