Му5
46

Қашқадарёда қизлар ёппасига йўқоляптими?

ЖАМИЯТ 18.10.2019, 12:49
1771
Қашқадарёда қизлар ёппасига йўқоляптими?

Хабар берганимиздек, кеча 17 октябрь АОКА анжуманлар залида Ички ишлар вазирлиги тамонидан матбуот анжумани ўтказилди...

Журналист ва блогерлар билан бўлган учрашувда қашқадарёлик 14 яшар Севинч Раззоқованинг йўқолиб қолгани ва бундай хабарлардан сўнг  бу вилоятда Севинч ёшидаги ўнлаб қизлар йўқолгани ҳақида миш-мишларга ҳам аниқлик киритилди.

Ирина Сайфутдинова, Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мультимедиа маркази раҳбари: бу масала ҳақда қуйидагиларни баён қилди.

— Биз чиндан ҳам Севинч Раззоқованинг йўқолгани ҳақидаги хабарни эълон қилган эдик. Биз буни қашқадарёлик ҳамкасбларимиз илтимосига биноан бажардик. Негаки, уларда Севинчни Тошкентда кўрганлар бор, деган маълумот бўлган. Қашқадарё ҳақидаги бошқа фактларга тўхталадиган бўлсак, бундай хабарларга эга эмасмиз. Фикримча, бу омма орасида босимни оширишдан бошқа нарса эмас. Тармоқлардаги турли аудио ва бошқа хабарларга келсак, бу кўп ҳолларда “серташвиш” оналар 10-15 йил олдинги хабарларини қайта юкланишларидан пайдо  бўляпти. Шу тариқа кераксиз шов-шув пайдо бўлади. Биз бир неча маротаба бу эски маълумот эканлигини, фуқаролар ўртасида ваҳима ёйиш керакмаслигини сўраб, илтимос қилганмиз. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
rightuz