Му5
46

Бобур Эгамберганов интеллектуал қобилияти учун "Нобель"нинг муқобили "Мира Гузи" мукофотига лойиқ топилди

ЖАМИЯТ 18.10.2019, 16:32
278
Бобур Эгамберганов интеллектуал  қобилияти учун "Нобель"нинг муқобили "Мира Гузи" мукофотига лойиқ топилди

Илк бора ўзбекистонлик Бобур Эгамберганов "Мира Гузи" мукофоти совриндор деб топилди. Бобур Эгамберганов ёшларни ижодий ва интеллектуал қобилиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ғолиб деб топилди. Бу ҳақда ЎзА хабарида маълум қилинди.

Бобурбек 2000 йилнинг 29 сентябрида Хоразм вилояти Урганч туманида туғилган. 2003-2013 йиллар оралиғида Украинанинг Житомир шаҳрида яшаган. 2013 йилда оиласи билан Ўзбекистонга қайтиб, Урганч шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфига қабул қилинган. 2019 йилда Урганч Қурилиш касб-ҳунар коллежни тугатган. Ҳозирда Москва Давлат бошқаруви институтининг 1-босқич талабаси. У рус, украин, турк, татар, араб ва поляк тилларини билади.

"Мира Гузи" мукофоти "Нобель" мукофотининг Осиёдаги муқобили сифатида тан олинган бўлиб, 2002 йилда Филиппинда таъсис этилган. 

"Мира Гузи" мукофоти алоҳида шахс ёки жамоага инсон қадр-қимматини ошириш, дунёда тинчлик ўрнатишга қўшган ҳиссаси, илм фандаги ютуқлари учун берилади. 

Ҳар йили мингдан ортиқ номзодлар орасида 10-15 нафар номзодлар "Мира Гузи" мукофоти билан тақдирланиб келинади. 

Ушбу мукофотнинг навбатдаги совриндорлари орасида Буюк Британия, Исроил, Ҳиндистон, Малайзия, Беьгия каби давлат вакиллари қаторида ўзбекистонлик Бобур Эгамберганов ҳам бор.

Мукофот билан тақдирлаш маросими 27 ноябрь санасида Филиппинда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz