Му5
46

Филиппин аҳолиси кучли зилзиладан ваҳимага тушди (Видео)

ДУНЁ 18.10.2019, 17:03
Теглар: Видео
612
Филиппин  аҳолиси кучли зилзиладан ваҳимага тушди (Видео)

Филиппинда кучи деярли 6,5 баллга тенг бўлган зилзила рўй берди. Ҳодиса аҳоли ўртасида ваҳима келиб чиқишига сабаб бўлди. 

Ер ости силкинишлари мамлакатнинг Минданао оролида қайд этилган. АҚШ геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази 14,1 км чуқурликда қайд этилган. Табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар ва талофатлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Мамлакат ҳукумати аҳолидан талофат кўриши мумкин бўлган бинолардан узоқроқда бўлишни тавсия этган. Ижтимоий тармоқларда зилзила рўй берган вазият акс этган видео тасвирлар тарқалмоқда. 

Филиппин дунёдаги энг хавфли табиий офатлар кузатилиши мумкин бўлган давлатлардан бири ҳисобланади. Географик жойлашуви туфайли мамлакатда тез-тез зилзилалар ва вулқонларнинг фаоллиги кузатилади. Мамлакат Тинч океани ҳавзасидаги фаол вулқонлар ва ёриқлардан иборат “Оловли халқа” ҳудудида жойлашган.   

Шарҳлар

Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (Видео)

13.11.2019, 17:56

Агар ходимнинг қўлида дислокацияси бўлмаса, у сизга маъмурий баённома тузишга хақи йўқ ва тузган баённомаси юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ...
Ўзбекистонлик йигитлар шиппак ёрдамида қувур чалиб, CАGТ танлови ҳакамларини хайрон қолдирди (Видео)

13.11.2019, 17:12

Ўзбекистонлик йигитлардан иборат Blueman гуруҳи Central Asia’s Got Talent халқаро танловида ноодатий чиқиш билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Улар Шакиранинг Waka Waka ва Europe гуруҳининг...
Самарқандда бир ой комада ётган 48 ёшли аёл ҳаётга қайтарилди (Видео)

12.11.2019, 16:40

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимида 48 ёшли аёл бир ой комада ётди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан у ҳаётга қайтарилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион...
Ўрмон ёнғинлари оқибатида 7 киши бедарак йўқолди (Видео)

11.11.2019, 14:57

Австралияда ўрмон ёнғинлари кучаймоқда, деб хабар берди Вести.ру нашри. Ўрмон ёнғинлари оқибатида етти киши бедарак йўқолган, 35 киши қаттиқ жароҳатланган. Қолаверса, 100 дан ортиқ уйлар вайрон...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz