Му5
46

Наманган ва Андижонда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлар қўлга тушди

ЖИНОЯТ 19.10.2019, 16:48
Теглар: гиёҳванд моддалар
235
Наманган ва Андижонда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлар қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган шаҳрида яшовчи Эркин Мавлонов, Мирзоҳид Лутфиллаев ва Баҳодир Турғуновлар гиёҳвандлик моддасини харид қилиш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Ахси туманига боришади. У ерда Элнур исмли шахсдан 2 кг. 942 гр. “гашиш”ни 15 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулни олиб келгунга қадар гаров тариқасида М.Лутфуллаевнинг фуқаролик паспортини ҳамда Б.Турғуновнинг ўзини Қирғизистон ҳудудида қолдиришади. Шундан сўнг Мавлонов юртимизга қайтиб келади, Лутфуллаев эса гиёҳванд моддани айланма йўллар орқали мамлакатимизга олиб киради. Лекин, оғуни Мавлоновга бераётган вақтда уларнинг иккаласи ҳам қўлга олинади.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб Баҳодир Турғунов ҳам қўшни мамлакатдан олиб келинди. Текширувлар давомида унинг уйидан 158 гр. “гашиш” моддаси топилди.

Шунингдек, 1973 йилда Наманган шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, Раҳматжонов Маъсум Нажмитдинович вилоят марказидаги “Сарбон” тантаналар мажмуаси олдида Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган 7 кг 667 гр. “гашиш” моддасини олиб кетаётган вақтида ушланди.

Бу каби ҳолатлар Андижон вилоятида ҳам қайд этилди. 1987 йил Андижон шаҳрида туғилган Ўткирбек Холматовга қирғизистонлик Дилбар исмли аёл “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасини ажратиб турувчи “Шаҳрихонсой” каналига қўшни давлат ҳудудида туриб, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси жойланган 5 дона елим идишларни оқизиб юборади. Холматов эса келишилган вақтда ушбу елим идишларни каналнинг Қўрғонтепа тумани “Маъмуробод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан қабул қилиб олади. Шундан сўнг Ўткирбек Холматов ҳамтовоғи Жасурбек Халилов бошқарувидаги “Cobalt” автомобилида гиёҳвандлик моддасини Андижон шаҳрига олиб кетаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Текширув давомида уларнинг ёнида 1 кг. 982 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. Латипжонов Лочинбек Лазизжон ўғли ҳам қирғизистонлик Абдулазиз исмли шахс томонидан “Шахрихонсой” канали орқали оқизиб юборилган 2 кг. 810 гр. “гашиш” моддасини қабул қилиб олиб, келгусида сотиш учун ўз яшаш хонадонига яшириб қўяди. ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу гиёҳванд модда ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида оғуфурушлардан жами 15 кг 559 гр. “гашиш” гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz