Му5
46

Боксчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи ўринни олишди

СПОРТ 19.10.2019, 17:13
338
Боксчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи ўринни олишди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида терма жамоамиз 8 олтин, 3 кумуш ва 9 бронза, жами 20 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан жой олди.

Маълум қилинишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар боксчиларимизни давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, олимпиадачиларнинг ота-оналари, журналистлар тантанали кутиб олди.

Мусобақанинг қизлар ўртасидаги финал босқичида Сабина Бобоқулова, Феруза Казакова, Нигина Ўктамова, Азиза Зокирова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Ўғил болалар ўртасида Азизбек Тожиев, Логин Петров, Нусратбек Тоҳиров, Жаҳонгир Зокиров Осиё чемпионига айланди.

Финалга қадар ўтган жангларда ғалаба қозонган Билолбек Ихволов, Бекзод Бекмуродов ва Моҳира Аҳмедова кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Иқболжон Қудратов, Асрорбек Шаҳобиддинов, Анвар Болтабоев, Ғофуржон Тоҳиров, Жаҳонмурод Имомалиев, Аълохон Абдуллаев, Моҳларойим Савриддинова, Руҳшона Ўктамова ҳамда Шаҳноза Эргашева ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақа ташкилотчилари томонидан Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси, деб 48 килограммгача вазнда мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган Сабина Бобоқулова топилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° дымка
Валюта курси
rightuz