Му5
46

Наманганда камазни тагига кириб кетган“Закс” машинаси бўйича маълумот берилди

ЖАМИЯТ 20.10.2019, 17:29
673
Наманганда камазни тагига кириб кетган“Закс” машинаси бўйича маълумот берилди

2019 йил 17 октябрь куни телеграм ижтимоий тармоғининг “Avtopatrul.uz” канали орқали “Наманганда Закс пайтида йўлнинг қарама-қарши томонига чиққан нексия Ман юк машинаси тагига кириб кетди” номли видеолавҳа тарқатилган эди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Ушбу ҳолат 2019 йил 29 сентябрь куни соат 11.30ларда давлат рақами белгиси 50 О 524 СA бўлган “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси тўй муносабати билан гуруҳ бўлиб ҳаракатланаётган транспорт воситалари таркибида бошқариб кетаётганда содир бўлган. Ушбу автомашина Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги “Учқўрғон-Бурилма” автомобиль йўлининг 23-км.да ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувини йўқотиб йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган “MAN” русумли автомашинага бориб урилган. Натижада “Нексия” ҳайдовчи ва унинг йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Ана шундай мудҳиш ҳолатларни тасвирга тушириб, интернет тармоқларида тарқатаётган фуқароларимизга мурожаатимиз шуки, ўзгаларнинг мусибатни тасвирга олиб овоза қилгандан кўра, жабрланганларга ёрдам қўлини чўзсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди”, — таъкидлайди ИИВ.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz