Му5
46

UzAuto Motors 4 та автомобилга автокредит очилгани ҳақида маълум қилди

ЖАМИЯТ 20.10.2019, 22:13
1561
UzAuto Motors 4 та автомобилга автокредит очилгани ҳақида маълум қилди

UzAuto Motors компанияси «InfinBANK» АТБ билан ҳамкорликда COBALT (4 дар. А/Т), LACETTI, TRACKER, MALIBU моделларига автокредит берилаётгани ҳақида маълумот берди.

Кредит шартларига кўра, автомобилнинг бошланғич тўлови 25% ташкил қилади. Кредит 36 ой муддатга йиллик 23,99% устама асосида берилади.

Кредит олиш учун қарз олувчининг паспорти, кредит тақдим этилиши ҳақидаги ариза, ойлик маоши ҳақида маълумотнома ҳамда автомобиль олиш учун шартнома зарур бўлади.

Акция 31 октябрга қадар давом этади. Компания шартномалар сони чегараланганлигини қайд этган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz