Му5
46

Музаффар Эркинов: "Мабодо кинокартина биз кутган муваффақият кўчасидан ўтмаса, айб менинг зиммамда"

МАДАНИЯТ 21.10.2019, 09:49
261
Музаффар Эркинов: "Мабодо кинокартина биз кутган муваффақият кўчасидан ўтмаса, айб менинг зиммамда"

Музаффар Эркинов, режиссёр:

— Мабодо кинокартина биз кутган муваффақият кўчасидан ўтмаса, айб менинг зиммамда, деб биламан. Сценарийга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Қалдирғоч» қиссаси бадиий асос қилиб олинди. Асарни тезда ўқиб чиқдим. Китоб қўлимда, аммо хаёлим олисларда бўлди. Суратга олинажак кадрлар, қаҳрамонлар қиёфаси кўз ўнгимда гавдаланди. Ҳали яратилмаган фильмимни томоша қилардим гўё. Бу онлар қандай лаззатли эканини фақат режиссёрлар тушунса керак. Адиб билан учрашувга отланганимда албатта розилигини олиб қайтишимга ишонардим. Хасталик кучини кўрсатган бўлса ҳам, Тоҳир Малик бизни хуш чеҳрада қаршилади. Авлоний ҳақида сўз очилиши билан тетиклашди, гаплари қуюлиб келаверди. 

“Саодат” сериалини кўрган экан, яхши баҳолагани кўнглимни кўтарди. Кейин бирдан кўзимга қараб: «Мен ҳозир сценарий ёзадиган аҳволда эмасман, касалман», деди. Ўртага оғир сукунат чўкди. Сўнгра «Саодат»нинг муаллифи ким эди, балки буниям эплар?» деб ўнғайсиз жимликни бузди. Муқаддас Усмоновани яхши танишини, қачондир университетда дарс берганини эслади. Масала шу тариқа ҳал этилди. Сценарий устида 6 ой бош қотирдик. Бу вақт оралиғида Тоҳир Маликнинг хонадони ўз уйимиздек бўлиб қолди. Абдулла Авлоний Афғонистонга саёҳатини кундалигига кунма-кун ёзиб борган экан. Бу нодир қўлёзма бизга реал воқеаларни тасаввур қилиш, қиссадаги тўқималар билан солиштириш, қаҳрамон руҳиятини яхшироқ англашга имкон яратди. “Қайда борсанг ғолиби мағлубни айлар поймол, Марҳабо, эй ҳуррият, сандан мурувват кўрмадим”, дея ҳайқирган Абдулла Авлонийнинг кўнгилдан кўчирмаларини ўқирканман, кўз олдимда сиёсатнинг чиркин ҳийлаларига алданган оқкўнгил инсон сиймоси гавдаланарди.

Абдулла Авлоний 1917 йилдаги октябрь инқилобини ўзгача умид ва хайрихоҳлик билан қарши олди. Янги тузумга ишонди, мақтовлар битди, бу ҳаяжонлар шеър-у мақолаларга айланди. Коммунистларни “мазлумларни қўллаб-қувватловчи”, “халқни маърифатга бошловчи” деб ўйлади. Ҳокимиятнинг азалий қуролсиз қуроли – ваъдаларга алданди. Мазлумлар ҳаёти ўзгармади, эришилган ҳуррият эса миллат учун мағлубиятга айланди. Айнан мана шу кезлари Авлоний кечирган оғриқлар, азобли ички кураш фильмга ҳам кўчирилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz