Му5
46

П.Беньков мактабига бир аср тўлди

МАДАНИЯТ 21.10.2019, 11:47
287
П.Беньков мактабига бир аср тўлди

Бу йил П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ташкил этилганига 100 йил бўлди.

Ушбу сана Ўзбекистон Бадиий академияси аъзолари, рассомлар, санъат арбоблари, профессор-ўқитувчилар, дипломатик корпус вакиллари, талаба-ёшлар иштирокида нишонланди. 

П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби 1919 йилда Тошкент рассомлик техникуми ва П.Беньков номидаги Самарқанд рассомлик билим юрти негизида Тошкентда ташкил қилинган. Билим юртида дастлаб рассом-ўқитувчилар, театр саҳна безаги, ҳайкалтарошлик бўлимлари бўлган. Кейинчалик (1952-1953) амалий санъат, ганч, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, гилам тўқиш, 1975 йилда бадиий безатиш, 1981 йилда миниатюра рассомлиги каби йўналишдаги бўлимлар ҳам ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг XX аср тасвирий санъати хазинасига муносиб ҳисса қўшган Павел Петрович Беньков, Александр Николаевич Волков, Зинаида Ковалевская, Абдулҳақ Абдулллаев, Малик Набиев, Лутфулла Абдуллаев, Рашид Тимуров, Раҳим Аҳмедов, Эдуард Қаландаров, Рўзи Чориев, Неъмат Қўзибоев, Зокир Иноғомов, Қутлуғ Башаров, Шуҳрат Абдурашидов, Тельман Муҳамедов ва бошқа юзлаб рассомларнинг ижодий таржимаи ҳоли Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби тарихи билан чамбарчас боғлиқдир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
rightuz