Му5
46

Ҳарбий спортчиларимиз Хитойдаги мусобақада беллашмоқда

СПОРТ 21.10.2019, 12:13
370
Ҳарбий спортчиларимиз Хитойдаги мусобақада беллашмоқда

Жорий йилнинг 18-27 октябрь кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган VII Халқаро ҳарбий ўйинларида Ўзбекистон ҳарбийлари - Миллий гвардия қошидаги Республика от спорти бўйича олий спорт мактаби спортчилари ҳам қатнашмоқда.

Халқаро ҳарбий ўйинлари – бу дунёдаги энг йирик кўп тармоқли спорт ташкилотларидан бири бўлган Халқаро ҳарбий спорт кенгаши томонидан ҳарбий спортчилар учун ташкиллаштирилган спорт мусобақаларидир. Ушбу мусобақалар ҳарбий хизматчилар учун Олимпия ўйинларининг аналогидир ва у ҳам ҳар тўрт йилда бир марта Олимпия ўйинларидан роппа-роса бир йил олдин ўтказилади.

Ўзбекистон спортчилари учун бундай нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш жуда муҳим ва масъулиятли воқеадир, чунки бу ерда спортчиларимиздан ташкил топган делегация Ўзбекистон от спорти тарихида илк маротаба қатнашмоқда. 

Ўтган давр мобайнида жамоани шакллантириш ва тайёрлаш бўйича кўп ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонлик иштирокчилар Голландия, Португалия, Қатар, Россия, Сурия, Таиланд, Уругвай, Хитой, Германия, Аргентина, Баҳрайн, Бразилия, Чили, Эквадор, Испания, Франция, Италия, Қувайт, Люксембург ва Непал ва бошқа мамлакатларнинг 20 та спортчи жамоалари билан беллашади. Мусобақалар спортнинг 27 та тури бўйича ўтказилади. 

Мазкур ўйинлар тинчлик даврида бутун дунё бўйлаб армияларнинг кучини намойиш этади. Халқаро ҳарбий ўйинлари ўзаро дўстликни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

Миллий гвардия матбуот хизмати

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz