Му5
46

Ҳайдовчилик гувоҳномасини исталган ҳудуддан олишингиз мумкин

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 14:35
240
Ҳайдовчилик гувоҳномасини исталган ҳудуддан олишингиз мумкин

Ижтимоий тармоқларда фуқароларимизга қулай бўлиши учун паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам исталган ҳудуддан олиш имкониятини яратиш кераклиги ҳақида таклифлар тарқалмоқда.

 Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг хабарича, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча Давлат хизматлари марказлари аксариат хизматларни экстерриториал тамойил асосида кўрсатмоқда.

 Маълумот учун: давлат хизматларини олишнинг экстерриториал тамойили – бу фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш имконияти ҳисобланади.

 Бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизмати республикамиз бўйлаб 10 дан ортиқ Давлат хизматлари марказларида кўрсатилади. Бугунги кунда мазкур хизматни республикамизнинг барча бурчаклардан Тошкент шаҳрига ташриф буюрган фуқароларимиз экстерриториал тарзда олиш имконига эга. 2019 йил 1 ноябрга қадар эса ушбу хизмат кўрсатиладиган ДХМларда тўлақонли экстерриториал тамойил асосида олиш имкони яратилиши режалаштирилмоқда.

 Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари соҳани такомиллаштириш устида ишларни тинимсиз олиб боришади.

 Натижада, Сизларга қулайлик яратиш мақсадида, бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун аризани my.gov.uz портали орқали юбориш имкони ҳам мавжуд.

 Хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони энг кам ойлик иш ҳақининг 70 % миқдоридаги тўлов кифоя.

 Эслатиб ўтамиз, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2020 йил 31 декабрга қадар давом этади.

 Қўйида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш ускунаси мавжуд Давлат хизматлари марказларини ҳавола этмоқдамиз.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° пасмурно
Валюта курси
rightuz