Му5
44

Энг яхши молия вазири Жамшид Қўчқоров тантанали тақдирланди

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 14:45
Теглар: Жамшид Қўчқоров
183
Энг яхши молия вазири Жамшид Қўчқоров тантанали тақдирланди

Жамшид Қўчқоров “Марказий ва шарқий Европа минтақаси бўйича (шу жумладан, МДҲда) 2019 йилнинг энг яхши молия вазири“ деб эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонасига таяниб берилган хабарга кўра, жорий йилнинг 19 октябрь куни Вашингтондаги Миллий матбуот марказида Халқаро вальюта фонди ва Жаҳон банки томонидан ташкил этилган йиллик анжуманда Жамшид Қўчқоров “Марказий ва шарқий Европа минтақасида 2019 йил молия вазири“ деб тантанали тарзда тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида 120 га яқин хорижий делегатлар иштирок этди. Ушбу мукофот совриндорлари орасида Туркия, Украина, Индонезия, Филиппин, Бразилия, Мексика, Чили, Миср, Тунис, Кения каби давлат вакиллари номлари ҳам эълон қилинди.

Ушбу мукофот ҳар йили Жаҳон банки, Миллий вальюта фонди, Осиё тараққиёт банки каби жаҳон молия гигантлари томонидан ташкил этиладиган йиллик анжуманнинг расмий нашрида ҳисобланган “Global Markets” да эълон қилинади.

“Президент – ислоҳотчи Шавкат Мирзиёев мамлакат вальюта бозорини либераллаштириш, савдо муносабатларида чекловларни камайтириш ва мамлакатни халқаро облигация бозоридаги илк дебютини таъминлашни муносиб равишда Қўчқоровга ишонди. Қўчқоров ўз фаолиятида нафақат мамлакат иқтисодий либераллашувида, балки, жаҳон иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда“, дейилади “Global Markets“ нашрида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz