Му5
44

Нью-Йорк—Тошкент рейсида тўполон кўтарган йўловчи боғлаб қўйилди

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 16:01
292
Нью-Йорк—Тошкент рейсида тўполон кўтарган йўловчи боғлаб қўйилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қарашли Нью-Йорк—Тошкент йўналиши қатнов амалга оширган йўловчи самолёти бортида юзага келган тўполон тўғрисида маълумот берди.

21 октябрь куни Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича парвоз амалга оширган HY102 қатновини пойтахт аэропортида транспортдаги тармоқ ички ишлар бўлими ходимлар кутиб олишди.

Маст ҳолатда бўлган 51 ёшли эркак самолёт бортида тўполон кўтариб, ўз жойини эгаллаш ҳақидаги танбеҳларга эътибор бермасдан, уни тинчлантирмоқчи бўлган борткузатувчиларни ва атрофда ўтирган йўловчиларни ҳақорат қилган.

У ўзининг ножўя ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигини, шу билан бирга барча йўловчилар ва экипажнинг ҳаётини хавф остига қўйган. Қатнов йўловчилари экипажга ёрдам кўрсатдилар ва қоидабузарни ўриндиққа боғлаб қўйишга тўғри келди. Тошкент шаҳрига етиб келгандан сўнг авиатўполончи транспортдаги тармоқ ички ишлар бўлими ходимларига топширилди.

Миллий авиакомпания рейс йўловчиларидан ноқулайлик учун узр сўраб, экипажга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz