Му5
46

Салкам 126 миллион сўмлик қарздорлик ундириб берилди

ЖИНОЯТ 21.10.2019, 18:47
214
Салкам 126 миллион сўмлик қарздорлик ундириб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорликни мажбурий тартибда ундириб бериш борасида кенг кўламли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, бўлим иш юритувда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил август ойидаги ижро варақасига асосан қарздор Наманган дори-дармон акционерлик жамиятидан “Узмедимпекс” давлат унитар корхонафойдасига 125.890.440 сўм ундиришбелгиланган. 

Мазкур ижро ҳужжати МИБ Наманган шаҳар бўлими иш юритувига жорий йилнинг 18 сентябрь куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган. 

Давлат ижрочиси томонидан қарздор хўжалик субъектининг ҳисоб рақамларига банд солинган ва инкассо топшириқномаси юборилган. Шундан сўнг қарздорлик тўлиқ ундирилди ва ижро ҳужжати тамомланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz