Му5
44

Вояга етмаган жиноятчиларни ким тарбиялаяпти?

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 18:59
195
Вояга етмаган жиноятчиларни ким тарбиялаяпти?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда вояга етмаган шахслар томонидан содир этилаётган жиноятлар сони тобора ортиб бормоқда. Бунинг сабаби, албатта жаҳонда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, мафкуравий ўзгаришлар, ҳозирги кунда жамиятдаги янгиликлардир. Аммо буларнинг бари иккиламчи. Бош сабаб ва шароитлар ҳақида эса батафсил биламиз.

Акбаржон Абдуллаев, Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, капитан: 

  • Маълумки, айнан балоғат ёшидаги ўсмирлар ҳам ижобий, ҳам салбий таъсирларга тез, осон берилувчи бўлади. Айниқса, улар ўтиш ёшида қизини таниш, ёр-дўст, синфдош ёки курсдошларига кўрсаткиси, ўзидаги қобилиятни кўз-кўз қилиб намоён қилгиси келади. Агарда танишлари, дўстлари ёки мактабда бунга имкон топа олмаса, қулай шароитни ён-атрофдан, кўчадан излашга тушиб, жиноят қилишга мойил шахслар, жиноий гурухлар сафига ўзи билмаган холда қўшилиб қолади. Шундан сўнг, унинг аъзолари томонидан “сен зўрсан, хамма нарсага қодирсан”, деб айтилган далдалардан ғурурланиб, улар билан бирга жиноят содир этишдан қайтмайди. 

Хозирги кунда вояга етмаган шахслар томонидан асосан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, тан жарохати етказиш, жамиятда юриш-қоидаларини менсимаслик каби жиноят турлари ошиб бормоқда. Бу эса уларга нисбатан бўлган эътиборни кучайтириш, улар томонидан содир этилаётган жиноятларни содир этилиши сабаби, унга шароит яратиб берган омилларни ўрганиб, таҳлил қилиш ва бу каби ишларни келгусида режалаштириб бажаришни тақазо этмоқда. 

Жиноят қилиш вояга етмаган томонидан таклиф қилинмоқда

Наманган шаҳар, “Давлатобод” МФЙ да яшовчи вояга етмаган Р.О ўзининг жиноий шериклари Б.О, М.А, М.И, Х.А, М.Н лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, улар билан бир гуруҳ бўлиб, 2019 йил 13 июнь куни соат 19.30 ларда Наманган шаҳар, “Шарқ тонги” МФЙда жойлашган “Захириддин Мухаммад Бобур” номидаги истироҳат боғи худудида Янгиқўрғон тумани, “Ғайрат” МФЙда яшовчи фуқаролар Х.М ва унинг шериги Х.Аларни йўлини тўсиб, уларни тўхтатиб, Х.Мдан телефон аппаратини бериб туришни, танишига қўнғироқ қилиб олмоқчи эканлигини маълум қилиб, ундан нархи 500.000 сўмлик “Samsung J-3” русумли уяли телефон аппаратини олиб, уни очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, М.Х ва А.Хларни соғлиғига хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, уларнинг юз қисмига қўллари билан уриб, уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Р.О ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. 

Жиноят ишини тергов қилиш жараёнида ушбу жиноятни содир этиш айнан вояга етмаган Р.О томонидан бошланганлигини, жабрланувчиларни уриб, унга тегишли уяли телефон аппаратини олиб қўйиш жиноий мақсади вояга етмаган томонидан таклиф қилиниб, у томонидан тузилган режага асосан жиноят содир этилганлиги аниқланди. 

Ҳатто, қайта жиноят содир этишмоқда

Шунингдек, Наманган шаҳар, “Шарқ тонги” МФЙда яшовчи вояга етмаган Б.Ж ва Наманган шаҳар, Истиқбол МФЙ да яшовчи вояга етмаган П.Р лар муқаддам икки маротаба Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан судланиб, суднинг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 87-моддаси 2-қисмига асосан жазодан озод этилган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармай, қайта жиноят содир этишган. 

Жумладан, улар 2019 йил 21 июль кунидан 22 июль кунига ўтар кечаси соат 04:00 ларда ўғирлик қилиш мақсадида, Наманган шаҳар, “Баркамол Авлод” МФЙ да яшовчи Ж.Ани яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ховлида жойлашган қўйхонадан нархи 2.000.000 сўмлик 2 бош қўйларни ўғирлаб, уларни Наманган шаҳар, “Бунёдкор” МФЙда жойлашган “Ёшлик барака” бозорида фуқаро И.Фга жиноий йўл билан топилганлигини айтмасдан, 1.450.000 сўмга сотиб, пулларни ўзаро тақсимлаб, ўз мақсадлари йўлида ишлатиб юборган.

Мазкур жиноят ишини тергов қилиш жараёнида ҳам ушбу вояга етмаганлар жиноятни оиладаги носоғлом муҳит, моддий етишмовчилик, уларга нисбатан назорат таълим муассасалари ва ота-оналари томонидан етарли олиб борилмаганлиги оқибатида содир этганлиги аниқланди. 

Нега жиноят кўчасига кира бошлади?

Одатда вояга етмаган шахслар томонидан жиноят содир этилиши, уларни жиноят кўчасига кириб қолишига сабаб бўладиган омиллар қуйидагилардан иборат: 

  • оиладаги носоғлом муҳит; 
  • моддий етишмовчилик;
  • уларга нисбатан назорат етарли даражада ташкил этилмаслиги, улар қаровсиз ҳолатда қолиб кетиши; 
  • оммавий ахборот воситалари, интернет, фильм ва киноларда зўравонлик, шавқатсизликни тарғиб қилиниши оқибатида, вояга етмаганлар уларга ўхшаш ҳаракатларни бажаришга интилиши; 
  • таълим муассасаларида профилактик ишларни самарали ташкил этилмаслиги, таълим муассасалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик олиб борилмаганлиги; 
  • вояга етмаган шахсларнинг бўш вақти мазмунли ва самарали ташкил этилмаслиги хамда шу вақтда назорат қилинмаслиги; 
  • жиноят содир этишга мойил шахслар, ижтимоий оғир аҳволда қолган вояга етмаганларга нисбатан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан етарлича эътибор берилмаслиги.

Вояга етмаган шахснинг жиноят кўчасига қандай қилиб кириб қолишини аниқлаш учун, энг аввало, уни қуршаб олган ижтимоий муҳит, шарт-шароит ва унинг ўсмир шахсга нисбатан таъсирини таҳлил қилиш лозим. Ички психологик сабаблар, салбий шахс сифатлари, яъни ноқонуний хулқ, қатъий хаётий мақсадларнинг мавжуд эмаслиги, ташқи салбий муҳит ва оилада тарбиянинг яхши эмаслиги унда жиноятчилик хулқини шаклланишига қулай имконият яратиб беради. Вояга етмаган жиноятчи шахси шаклланиш йўлининг биринчи босқичи тарбиянинг оғирлигидадир. Бундай вазиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг умумий субъектлари бўлган таълим муассасалари, маҳалла, кенг жамоятчилик ўсмирга ўз вақтида ижобий таъсир кўрсатиши муҳум аҳамият касб этади. 

Болангизни “ўзга” таъсирига олмасдан, ўзингиз назоратингизга олинг!

Вояга етмаган шахслар нафақат таълим жараёнида, балки дарсдан бўш вақтларда ҳам ота-оналарининг, таълим муассасасининг назорати ва тарбиявий таъсири остида бўлиши керак. Педагогик жамоалар бундай жавобгарликни ўз зиммасига олиб, ўқувчиларни бўш вақтини тўғри ташкил этганлиги, ота-оналар ўз фарзандлари тақдирига эътиборсиз ёндошмасдан, таълим муассасалари билан ҳамкорликни ўз вақтида ва тўғри йўлга қўйганлиги оқибатида вояга етмаган шахслар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилмаганлиги амалда исботланган. Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг бош мезони шахснинг ёшлигидан тўғри тарбиялаш, унда аниқланган салбий кўринишларни ўз вақтида тўғрилаб, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир. Афсуски, ҳозирда ота-оналик вазифасини унутган, фарзандига тўғри тарбия бермасдан уни жиноят кўчасига бошлаб бораётган ота-оналар ҳам учраб турибди. Назаримизда, уларнинг бу борадаги жавобгарлик чорасини кучайтириш орқали вояга етмаган шахслар томонидан содир этилаётган жиноятларга барҳам бериш вақти келди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
rightuz