Му5
46

Китобда цемент заводига тамал тоши қўйилди

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 19:40
241
Китобда цемент заводига тамал тоши қўйилди

Китоб туманидаги Макрид кенгликлари ҳудудида Xитой Халқ Республикасида фаолият олиб борувчи корхонанинг 100% фоизлик сармояси асосида цемент ишлаб чиқариш заводининг қурилиши ишлари бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати хабар берди.

Заводнинг тамал тоши қўйилиши маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев қатнашди ва цемент ишлаб чиқариш линиясининг ишга туширилишини тантанали равишда эълон қилди. 

Бир кунда 3200 тонна, бир йилда 1,5 млн. тонна клинкер ва цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ушбу заводга хитойлик ишбилармонлар томонидан қарийб 200 миллион АҚШ долларилик сармоя киритилди. Цемент заводи қуриб битказилиб ишга тушса 500 нафар киши иш билан банд бўлиб, қурилиш бунёдкорлик ишлари учун юқори сифатли цемент етказиб берилишга эришилади

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz