Му5
46

Уч яшар бола 10 метр баландликдан йиқилиб тирик қолди (Видео)

ДУНЁ 22.10.2019, 14:37
528
Уч яшар бола 10 метр баландликдан йиқилиб тирик қолди (Видео)

Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатидаги Тикамгарҳ шаҳрида уч ёшли бола учинчи қаватдан ўтиб кетаётган велорихшанинг орқасига тушиб кетди. Бу ҳақда “Вести.ру” хабар берди.

Балконда ўйнаётган бола мувозанатини йўқотиб, 10 метрдан баландликдан йиқилган. Кузатув камераси томонидан суратга олинган кадрлар унинг қандай қилиб пастдаги рихшанинг орқасига тушганлигини кўрсатган. Бир неча сониядан сўнг, қариндошлар уйдан югуриб чиқиб, уни ичкарига олиб киришган.

Болани тиббий кўрикдан ўтказиш учун касалхонага олиб боришган, аммо шифокорлар ҳеч қандай жароҳатни топа олишмаган. Боланинг ота-онаси миннатдорчилик сифатида рихша эгасининг фарзандларигаянги кийимлар ва ширинликлар тортиқ қилишган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz