Му5
46

"Эпика" ўриндиқлари ичига нималар яширилган эди?

ЖИНОЯТ 22.10.2019, 17:10
325
"Эпика" ўриндиқлари ичига нималар яширилган эди?

Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини юртимизга турли найранглар билан олиб киришга бўлган уринишларни божхоначиларимиз ўз вақтида бартараф этишмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ғишткўприк чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Н.Ж. бошқарувидаги “Эпика” русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, қонунбузар автомашина ўриндиқлари ичига умумий қиймати 
4 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчаларни моҳирлик билан жойлаб, божхоначиларни чалғитишга урингани аниқланди.

Аммо унинг бу найранги иш бермади ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° пасмурно
Валюта курси
rightuz