Му5
46

Оила хато қилиб чақалоқни тириклайин кўмди

ДУНЁ 22.10.2019, 22:26
828
Оила хато қилиб чақалоқни тириклайин кўмди

Хитойнинг Шандун провинциясидаги Лайу шаҳридаги оила хато қилиб болани тириклайин кўмди, аммо ер остидан бола йиғисини эшитган маҳаллий аҳоли уни қутқариб олди. 

21 август куни Нанбаита қишлоғида яшовчи Цзяо Синлу ва Чжоу Шандун тоғда қўзиқорин териб, чақалоқнинг қабрини кўриб қолган.

Улар ер остидан итнинг увиллаган овозига ўхшаш товушни эшитган. Воқеа жойига уларнинг дўстлари ва қариндошлари етиб келганида, ер остида бола борлиги ҳақида гумон қилишган ва уни қазиб олишга ҳақида қарор қабул қилишган.

Ксинглу қўллари билан ерни қазиб, бола ётган картон қутисини олган.

Чақалоқ даволаш учун касалхонага ётқизилган. У бир ярим килограмм бўлиб камоқонлик ва сариқ касалдан азият чеккан. Аммо унинг туғма касалликлари йўқ.

Ҳозир бола икки ойлик бўлиб, у тўрт килограмм вазн тўплаб, соғлиғи тикланган.

Маҳаллий полиция боланинг оиласини қидиришни бошлаганида, полиция бўлимига бир эркак келиб, у боланинг бобоси эканлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, бола жиддий ўпка инфекцияси билан туғилган, у еб ичолмагани сабабли уни сунъий нафас олиш мосламасига уланган. Бола иккинчи кун вафот этиб, оила уни дафн қилган. Бундан ташқари, бобонинг сўзларига кўра, боланинг соғлом эгизак акаси бор.

Полиция ходимлари эркакнинг маълумотлари ҳақиқат ёки йўқлигини текшириб, тергов олиб бормоқда.

Болани текширувдан ўтказган шифокор уни асраб олиш истагини билдирган. Бироқ, боланинг бобоси пайдо бўлганидан кейин, чақалоқ ким билан қолиши номаълум.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
rightuz