Му5
46

Энди ўзбек тилидан "IELTS" топширилади

ЖАМИЯТ 23.10.2019, 09:21
153
Энди ўзбек тилидан "IELTS" топширилади

Халқ таълими вазирлиги томонидан IELTS каби Ўзбек тилида ўқиш, ёзиш, гапириш ва эшитиш кўникмаларини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилганлиги эълон қилинди. 

Давлат тест маркази мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлайди ва Халқ таълими вазирлигига бу борада омад тилайди.
Шу билан бир қаторда, Давлат тест маркази томонидан ҳам бу борада ишлар олиб борилаётган бўлиб, Давлат (ўзбек) тили ва рус тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бўйича тест тизимини ишлаб чиқиш ишлари йўлга қўйилган.
Бу тизим Cоммон Эуропен Фрамеwорк оф Референcе (CEFR) талаблари асосида ишлаб чиқилаётган бўлиб, у 5 та кўникмани яъни тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик бирликлардан тўғри фойдалана олиш, ёзиш ҳамда гапириш кўникмаларини баҳолайди.
Бу орқали талабгорларнинг ўзбек ва рус тилларини яхшироқ ўрганишига, тинглаб ва ўқиб тушунишига, лексик ва грамматик бирликларни қўллай олишига, аниқ ва равон гапиришига, ўз фикрларини ёзма ифода эта олишига замин яратилади.
Бу тизимни давлат идоралари ходимларининг тилни билиш, эгаллаш даражасини баҳолаш ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига жорий қилиш кўзда тутилган.
Шу мақсадда, 2019-йилнинг якунига қадар Давлат тест маркази ҳузурида тест синовларини ташкил этиш, тестология ва педагогик ўлчовлар, давлат тили ва чет тиллари бўйича малака ошириш курсларини ташкил этишга мўлжалланган “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Ҳозирги кунда ўзбек ва рус тиллари учун тест саволлари тафсилоти ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу тафсилот доирасида тинглаб тушуниш, ўқиш, лексика ва грамматика, ёзиш ҳамда гапириш кўникмаларини баҳолаш бўйича А2, Б1, Б2 ва C1 даражаларида тест саволлари шакллантирилган ва апробациядан ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Маълум қилинишича, яқин кунларда Б1 ва Б2 даражалари бўйича тизимни апробациядан ўтказиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
rightuz