Му5
46

“Ёниб кетган сигареталар” операцияси фош этилди

ЖИНОЯТ 23.10.2019, 10:38
326
“Ёниб кетган сигареталар” операцияси фош этилди

Шу йилнинг ёз фаслида Жиззах вилоятининг М-39 автомагистрали орқали ҳаракатланган йўловчиларнинг кўпчилиги ушбу ҳудудда ёниб кетган “DAF”русумли юк автомашинасига кўзи тушган бўлиши аниқ.

Гап шундаки, 2019 йил 7 июль куни  У.А. имли шахс бошқарувида бўлган мазкур “DAF”русумли автоулов тиркамасида юкланган қиймати 121 000 АҚШ долларлик 550 000 қути чет элда ишлаб чиқарилган сигарет маҳсулотлари билан Қирғизистон Республикасига транзит ўтказиш учун Бухоро вилоятининг “Олот” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келган.

Бироқ, ушбу автотранспорт воситаси 2019 йил 14 июль куни гўёки Жиззах вилояти ҳудудида тиркамасининг орқа қисмидан ёнғин чиқиши натижасида юкхонасидаги сигарета маҳсулотлари билан биргаликда ёниб кетганлиги ҳақида ҳайдовчи томонидан хабар берилган.

Ҳайдовчи тўқиган чўпчакка кўра, автотранспорт воситасининг орқа ўнг томон шинасининг ёниши оқибатида келиб чиққан ёнғин натижасида автотранспорт воситаси ва ундаги сигарет маҳсулотлари бутунлай ёниб кетган ва уни ўчириш имконияти бўлмаган эмиш.

Аммо, катта партиядаги сигареталар ортилган ушбу автоуловнинг тўсатдан ёниб кетиши ҳақида ҳайдовчи айтган гаплар божхона ходимларини сергак торттирди.

Чунки, ушбу сигареталар агарда Ўзбекистон Республикасида божхона расмийлаштирувидан ўтказилганида, 6,6 млрд сўм божхона тўловлари тўланиши керак эди.

Шу тариқа Жиззах ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси Тергов бўлими ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан олиб борилган ҳамкорликдаги саъй-харакатлар натижасида жиноят кўпга чўзилмасдан очилди, яшириб қўйилган сигареталар Самарқанддан топилди. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz