Му5
44

Марказий банк пластик карталардан ечилган нақд пуллар ҳажмини маълум қилди

ИҚТИСОДИЁТ 24.10.2019, 23:06
583
Марказий банк пластик карталардан ечилган нақд пуллар ҳажмини маълум қилди

Банк кассаларидан чиқим қилинаётган нақд пуллар таркибида банк карталаридан нақд пул ечиш ва хоржий валютани сотиб олиш мақсадида чиқим қилинаётган нақд пуллар салмоғида сезиларли ўзгаришлар юзага келди. Бу ҳақда Марказий банкининг расмий сайтида маълум қилинди.

Жумладан, 2019 йилнинг 9 ойида давомида 2017 йилнинг мос даврига нисбатан нақд хорижий валютани сотиб олиш учун чиқим қилинган нақд пуллар улуши 9,1 фоиздан 21,9 фоизга ва банк карталаридан нақд пул ечиш улуши эса 6,1 фоиздан 25,5 фоизга ошди.

  Нақд пулдаги тўловлар йўналиши

Банк карталаридаги маблағларни нақдлаштириш тўғрисида

2019 йил январь-сентябрь ойлари давомида банк карталаридаги маблағлар ҳисобидан 25,3 трлн. сўмлик нақд пуллар ечилган, бу ушбу давр мобайнида банк карталарига кирим қилинган (79,0 трлн. сўм) маблағларнинг 32 фоизини ташкил қилди.

2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 1,8 трлн. сўмлик нақд пуллар ечилган бўлиб, бу карталарга кирим қилинган (38,1 трлн. сўм) маблағларнинг 4,8 фоизини ташкил этган.

Банк карталари орқали амалга оширилган операциялар    

2019 йил январь-сентябрь ойларида банкоматлар орқали ечилган нақд пуллар 17,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 баробарга ошди.

Натижада, банк карталаридан жами ечиб олинаётган нақд пулларда банкоматлар орқали олинган маблағлар улуши 2017 йилнинг 

9 ойида 1,5 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилнинг 

9 ойида 34,4 фоизни, 2019 йилнинг 9 ойида 68,5 фоизга етди.

Банк карталаридан ечилган нақд пуллар

Юқоридаги кўрсаткичларни 2017 йилдан 2019 йилгача чораклар қириқимида кўрадиган бўлсак, банк карталаридаги маблағлар ҳисобидан нақд пуллар ечишнинг умумий ҳажми, шу жумладан банкоматлар орқали ечиб олинган нақд пуллар миқдори мунтазам ўсиш суръатига эга бўлаётганлигини кўриш мумкин.

Банк карталаридан ечилган нақд пуллар ҳажми

Банк карталари орқали тўловлар тўғрисида

 Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидан, шунингдек бошқа йўналишлардан келиб тушаётган тушумлар таркибида банк карталари орқали тўловлар улуши камайиши кузатилди.

Жумладан, 2017 йил январь-сентябрь ойларида жами тушумда тўлов терминаллари орқали тушумлар улуши 63,9 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 44,8 фоизни, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 34,9 фоизни ташкил қилди.

Жами тушумда тўлов терминали тушумининг улуши

         

 

Мазкур ҳолатнинг юзага келиши сабабларини аҳолининг товар ва хизматлар учун тўловларни нақд пулда амалга оширишни ва ўз навбатида, тадбиркорлик субъектлари ҳам ҳисоб-китобларни нақд кўринишда бўлишини кўпроқ маъқул кўраётганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Жами тушумда тўлов терминал тушуми улуши

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz