Му5
44

"Иссиқ кунда ҳам совқотаман..."

САЛОМАТЛИК 25.10.2019, 16:43
Теглар: совуқ, касаллик, камқонлик
731
"Иссиқ кунда ҳам совқотаман..."

“Ёшим 45 да. Кейинги пайтда этим титраб, иссиқ кунда ҳам совқотадиган бўлиб қолдим. Бу бирон касаллик аломатими?”

Вазира, Самарқанд вилояти

Эксперт: Ирода Содиқова, эндокринолог

— Доимий совқотишнинг сабаблари жуда кўп. Аммо бу ҳар доим ҳам касаллик белгиси бўлмайди. Хўш, қандай ҳолларда кишининг эти жунжикиши ёки оёқ-қўли музлаши касаллик аломати бўлиши мумкин?

Камқонлик.Организмда қизил қон таначалари камайганда камқонлик юзага келади. Бунинг аломатлари — ҳолсизлик, тез чарчаш, бош айланиши, ҳансираш, доимий совқотиш.

Гипотиреоз. Бу қалқонсимон без фаолияти пасайиши, гормонлар етишмаслиги билан боғлиқ хасталик бўлиб, асосий белгилари доимий совқотиш, соч ва тирноқ синувчанлиги, ҳолсизлик, стрессга мойиллик кабилар. Бунда гормонлар етишмаслиги боис моддалар алмашинуви секинлашади ва танани қиздиришга қувват етишмайди. 

Буйрак хасталиги.Буйраклар ўз вазифасини яхши бажара олмаса организмда зарарли моддалар кўп тўпланади. Бу тана ҳарорати пасайишига сабаб бўлади. Шу сабабли одам кўп совқотади.

II турдаги диабет.Назорат қилинувчи (диабетик невропатия)даасаб тўқималарининг мунтазам зўриқиши туфайли доимий совқотиш, қўл-оёқлар оғриши, жимирлаши каби сезгилар пайдо бўлади. Бу ҳолат аста-секинлик билан ривожланади ва бемор бу ҳақда анча пайтгача билмай қолиши мумкин.

Артерия қон томирлари касаллиги. Периферик артериялар хасталиги атросклероз аломатидир. Атеросклероз – қон томирларда ёғли тиқилмалар тўпланиши. Бу касалликда оёқдаги периферик артерия қон томирлари тораяди. Агар бир оёқ иккинчисидан совуқ бўлса ва у жимирлаб, ҳиссиёт йўқолса, бу атеросклероз белгиси саналади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
rightuz