Му5
44

Кумушхон Файзуллаева 3 та олтин медални қўлга киритди ва иккита рекорд ўрнатди

СПОРТ 26.10.2019, 16:05
Теглар: оғир атлетика, рекорд
402
Кумушхон Файзуллаева 3 та олтин медални қўлга киритди ва иккита рекорд ўрнатди

КХДРда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтган Осиё чемпионатида Кумушхон Файзуллаева 3 йўналишда олтин медалларни қўлга киритди.

Корея Халқ Демократик Республикасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева 3 йўналишда олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

17 ёшли Кумушхон 64 гг вазн тоифасида даст кўтаришда 97 кг, силтаб кўтаришда 125 кг, икки кураш натижасида эса 222 килограмм натижа билан қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, ҳамюртимиз бу натижа билан ўсмирлар ўртасида даст кўтаришда ўзига тегишли жаҳон рекордини такрорлаган бўлса, силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича янги жаҳон рекордларини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Таъкидлаш жоиз, бу натижа Файзуллаевага Токио олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° дымка
Валюта курси
rightuz