Му5
44

Ҳомила қанчада туғилиши керак?

САЛОМАТЛИК 26.10.2019, 17:06
Теглар: ҳомила, гинекология
778
Ҳомила қанчада туғилиши керак?

"Келиним ҳомиладор. Унга шифокорлар шу ойда туғишини айтишган. Аммо улар айтган вақтдан 1 ҳафта ўтди. Ўзи ҳомила неча ҳафтада туғилиши керак. Вақти ўтиб кетса нима қилиш лозим?""

Замира, Фарғона шаҳри

Мухлисамизнинг саволига гиневолог Жамила Алиева жавоб берди:

–Ҳомиладорлик ўртача 40 ҳафта ёки 10 акушерлик ойлиги давом этиши ҳисобга олиниб, ҳомиладорлик муддати 40 ҳафтага етган кун тахминий туғиш вақти деб ҳисобланади. Ҳомила аслида 37 ҳафтадан бошлаб етилади ва туғилишга тайёр бўлади. Ушбу муддатда туғилган ҳомила етилган ҳомила ҳисобланади. Ҳомиладорлик муддати тўлиқ 41 ҳафтадан ошса, муддатидан ўтиб кетаётган ҳомиладорлик ҳисобланади. Йўлдошнинг қариши ва қон ўтказувчанлиги бузилишини эътиборга олиб, бундан катта муддатда ҳомиладорликни сунъий тўхтатиш тавсия этилади. Чунки муддатидан ўтган ҳомиладорликда ҳомиланинг она қорнида вафот этиши кўп учрайди.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда шифокор белгилаган тахминий туғиш кунидан 3 ҳафта олдин ва икки ҳафта кейинги муддатларда туғилган бола ўз вақтида туғилган ҳисобланади. 37 ҳафтагача туғилган чақалоқ етилмаган, 42 ҳафта ва ундан кейин туғилгани муддатидан ўтиб кетган деб саналади.

Ушбу ҳолатда ҳомиладор аёлни кўрикдан ўтказаётган гинеколог шифокорга учрашиб, туғуруқ ечими бўйича маслаҳат олиш талаб этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
rightuz