Му5
44

“Пахтакор” 12-марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

СПОРТ 26.10.2019, 22:43
405
“Пахтакор” 12-марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Тошкентнинг “Локомотив” стадионида Ўзбекистон кубоги финали ўтказилди. Бу ҳақида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда

Бу сафар ҳам ўтган йилги финалчилар, “Пахтакор” ҳамда АГМК клублари ғолиблик учун майдонга тушишди. Кўплаб футбол мухлислари кутишганидек, “шерлар” ҳужумлардаги фаоллиги билан ўйинда устунлик қилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда “Пахтакор” АГМК клуби дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Ушбу ўйин Драган Черан бенифисига айланди десак адашмаган бўламиз чунки, ўйиндаги барча голларга болқонлик ҳужумчи муаллифлик қилди.


 

Шу тариқа “Пахтакор” клуби рақибларини йирик, 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, 12-марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Қайд қилиш жоизки, бу ўйин “шерлар” учун 15-финал ҳисобланади.


Эслатиб ўтамиз, 2018-йилги финалда ҳам шу жамоалар майдонга тушишган ва якунда АГМК клуби “Пахтакор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Шота Арвеладзе шогирдлари бугунги ғалабаси билан ўтган йилги мағлубияти учун реванш олди.
Ўзбекистон кубоги. Финал
26-октябр, Тошкент шаҳри, “Локомотив” стадиони
ПАХТАКОР (Тошкент) – АГМК (Олмалиқ) 3:0
Голлар: Черан (31, 61 пен, 79)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)
Комиссар: Александр Давиденко
Пахтакор: Элдор Суюнов, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев (Владимир Козак, 86), Хожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхоʻжаев (Егор Кримес, 89), Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Драган Черан, Игор Сергеев (Марат Бикмаев, 80).
АГМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов (Жасур Умаров, 46), Эркин Бойдуллаев, Элгужа Григалашвили (Санъат Шихов, 63), Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов (Жасур Ҳакимов, 73).
Огоҳлантиришлар: Алижонов (79), Шораҳмедов (74), Сайфиев (74)

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° дымка
Валюта курси
rightuz