Му5
44

МДҲ ўз Олимпиадасини йўлга қўймоқчи

СПОРТ 27.10.2019, 13:13
Теглар: МДҲ, олимпиада
379
МДҲ ўз Олимпиадасини йўлга қўймоқчи

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўзларининг спорт мусобақасини йўлга қўймоқчи. Биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари келаси йил Россия Федерациясида ўтказилади. Бу хабарни МДҲ портали маълумотларига асосланиб Qalampir.uz тарқатди.

МДҲ давлатлари ўйинлари мусобақасини ўтказиш тўғрисидаги қарор Москвада ўтган Ҳамдўстлик давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қабул қилинди.

МДҲ ўйинларининг вазифаларидан бири Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг миллий спорт турларини тарихий мерос сифатида сақлаб қолиш, халқаро майдонларга олиб чиқиш ва уларни ривожлантиришдан иборат. Мусобақа икки йилда бир марта ўтказилади. Биринчи мусобақа РФда, кейин алифбе кетма-кетлигида бошқа давлатларда ўтказилади.

МДҲ ўйинларини ўтказиш бўйича ҳужжат лойиҳаси 10 октябрь куни Ашхободда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маъқулланганди. Мазкур мусобақадан МДҲ давлатларида кенг тарқалган олимпия ўйинларига киритилган ва киритилмаган спорт турлари жой олади.

Мусобақа 10 кун давом этади. Мусобақани қачон, қаерда ўтказилиши МДҲ давлатларининг Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги битим иштирокчиларининг Жисмоний тарбия ва спорт кенгаши томонидан қабул қилинади.

Бирор давлат ўйинларни ўтказиш учун мезбонлик қилиш таклифи билан чиқса, Кенгаш бу тўғрида қарор чиқариш ҳуқуқига эга бўлади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz