Му5
44

Юрагим секин уряпти... (Шифокор маслаҳати)

САЛОМАТЛИК 27.10.2019, 19:33
Теглар: юрак, кардиолог, брадикардия
878
Юрагим секин уряпти... (Шифокор маслаҳати)

Савол: "Менинг юрак уришим (пульс) пасайган, бироқ кардиологнинг айтишича вазият дори ичадиган даражада жиддий эмас. Аммо бу ҳолат вақти-вақти билан менга ноқулайлик туғдирмоқда. Бу нохушликни халқ табобати воситалари ёрдамида енгса бўладими?”

Муаззам, Чирчиқ шаҳри.

Олий тоифали шифокор Ёрқиной ТОШПЎЛАТОВА жавоб беради:

–Юрак уриши сустлиги брадикардия дейилади. Бу камҳаракатликда, қон қуюлганда, қувватсизликда ёки бошқа бир қатор юрак-қон томир хасталикларида кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолатнинг асл сабабини сизни текшириб кўрган шифокор аниқлайди. Агар юрак суст уриши бирон жиддий касаллик аломати бўлмаса жисмоний машқлар, қаҳва ёки махсус дамламалар ёрдамида юрак уришини маромига келтириш мумкин. 

Сизда юрак қисқаришлари частотаси бир дақиқада, 55 зарбадан кам бўлса, у ҳолда ушбу тавсияни қўллаб кўришингиз мумкин. 

10 дона лимон шарбатини сиқиб олинг, 10 дона саримсоқни майдаланг, уларни бир литр тоза асал билан яхшилаб аралаштириб, шиша банкага солинг ва 10 кун салқин,  қоронғи жойда сақланг. Аралашмани кунора қўзғаб туринг. Тайёр бўлган малҳамни ҳар куни эрталаб нонуштадан 30 дақиқа олдин бир ош қошиқда аста-секин шимиб қабул қилинг. Муолажа токи малҳам тугагунча давом этади. Муолажани бир йилдан сўнг такрорланг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz