Му5
44

Қорин қулдурашининг чораси борми?

САЛОМАТЛИК 27.10.2019, 23:09
Теглар: қорин, метеоризм
939
Қорин қулдурашининг чораси борми?

Савол: “Негадир кейинги пайтларда қорним кўп қулдураяпти. Бунинг сабаби нима? Уни бартараф қилиш мумкинми?”

Нурбек, Хоразм вилояти.

Олий тоифали шифокор Ёрқиной Тошпўлатова жавоб беради:

–Қорин қулдураши бир қатор сабаблар масалан, парҳезнинг бузилиши, ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги носозликлар, ҳатто асаб тизими касаллиги – невроз туфайли ҳам пайдо бўлиши мумкин. Қулдураш сабабини шикоятларга қараб (жиғилдон қайнайдими, сутканинг қайси пайтида кузатилади, уни нима қўзғатиши мумкин ва ҳоказо) фақатгина шифокор аниқлайди. 

Бундай аломатларнинг энг кўп сабаби газ ҳосил қилувчи маҳсулотлар ҳисобланади. Буларга дуккаклилар, турп, карамнинг барча турлари, картошка, шовул, узум, хом пиёз, шолғом, янги соғилган сут, қора нон кабилар киради. 

Бу муаммони бартараф этиш учун овқатланиш тартибига риоя қилинг: ҳар доим бир хил вақтда овқатланинг, таомланиш оралиғи жуда узоқ бўлмаслиги керак. Ортиқча газ ҳосил қиладиган маҳсулотлар истеъмолини чекланг, нордон газланган ичимликларни камроқ ичинг. Таркибида оқсил бўлган маҳсулотлар: гўшт, балиқ, творог, қатиқ ва бошқаларни ейишга ҳаракат қилинг. 

Ҳар қандай нотўғри тутилган парҳез ҳазм қилиш аъзолари ишини бузади. Овқатни кам-камдан яхшилаб чайнаб, шошилмасдан ейиш керак. Овқатланиш пайтида асабийлашмаслик муҳим. Ва, албатта, жиддий касаллик йўқлигини билиш учун гастроэнтеролог шифокорга мурожаат қилиш зарур.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
rightuz