Му5
46

Ўзбекистон Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида кучли ўнликка кирди

СПОРТ 28.10.2019, 17:09
454
Ўзбекистон Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида кучли ўнликка кирди

27 октябрь куни Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинлари ёпилиш маросими ўтказилди, деб хабар берди мазкур мусобақаларни ўтказувчи ташкилот (CISM) сайти.

109 мамлакатдан 9,3 минг нафар ҳарбий спортчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 9-ўринни банд этди. Жамоамиз ўз ҳисобига 8 олтин, 7 кумуш ва 5 бронза медални ёзиб қўйди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клубларидан ташкил топган терма жамоамиз 27 та спорт турининг 6 таси — бокс, дзюдо, таэквондо, енгил атлетика, от спорти ва теннис бўйича беллашувларда қатнашди.

Еттинчи бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинлари ғолиблиги мезбонлар — хитойликларга насиб этди: 133 олтин, 64 кумуш ва 42 бронза медаль. Иккинчи — Россия, учинчи — Бразилия.

Кейинги ўринларда: Франция, Польша, Германия, Шимолий Корея, Баҳрайн, Ўзбекистон, Украина, Италия, Қозоғистон, Беларусь, Эрон.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz