Му5
46

“Учтепа” конининг яна бир қудуғидан саноат газ оқими олинди

ИҚТИСОДИЁТ 28.10.2019, 21:32
552
“Учтепа” конининг  яна бир қудуғидан саноат газ оқими олинди

2019 йил 28 октябрь куни "Учтепа" конидаги 12-қудуқни бурғилаш натижасида кунига 150-200 минг куб метр дастлабки дебит билан табиий газ саноат оқими олинди.

"Учтепа" кони Aндижон вилояти Булоқбоши туманида жойлашган. Олдин кондаги еттита қудуқдан кунига дастлабки дебит билан 385 минг куб метр саноат гази олинган эди.

Бўр қатламидаги 12-қудуқни бурғилаш жараёнида янги натижага эришилди. Бу сафар табиий газнинг саноат оқими 1087-1080 м (XIX қатлам) ва 1063-1054 м (XVII қатлам) оралиғида олинган.

Қудуқда келгуси 3 кун ичида истиқболли қатлам параметрларини ўрганиш учун газ конденсати тадқиқотлари ўтказилади.

Учтепа конида бурғулаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2017-2021 йилларда углеводород хом ашёси ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сонли қарорига мувофиқ олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz