Му5
46

Шавкат Мирзиёев “Ўзчармсаноат” уюшмасига экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш вазифасини қўйди

ИҚТИСОДИЁТ 01.11.2019, 10:05
Теглар: Доллар, Ўзбекистон, Президент
470
Шавкат Мирзиёев “Ўзчармсаноат” уюшмасига экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш вазифасини қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилишида экспорт таркиби, ташқи бозордаги талаб ва юртимиз корхоналарининг ундаги ўрни чуқур таҳлил қилинди. 

Ўзбекистон экспортининг 50 фоизидан юқорисини ҳанузгача газ, олтин, кумуш, мис, рух, полиэтилен каби хомашёлар ташкил этаётгани, арзон хомашё мавжуд бўлган тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш ва экспорт етарлича йўлга қўйилмаётгани кўрсатиб ўтилди. 

Масалан, мамлакатимизда чарм-пойабзал экспорти бўйича камида 1,5 миллиард долларлик салоҳият бўлса-да, ҳозирда бу борадаги кўрсаткич 200 миллион долларга ҳам етмайди. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзчармсаноат” уюшмасига терини чуқур қайта ишлаб, аёллар пойабзаллари ва сумкалари, спорт анжомлари ва бошқа тайёр чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш вазифаси қўйилди.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти сўнгги икки йилда 2 баробарга ошиб, 1 миллиард 600 миллион долларга етган бўлса ҳам, унинг деярли ярмини ип-калава ташкил этмоқда.

Шу боис Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига экспортда тайёр маҳсулотлар улушини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. 

 

Шарҳлар

Афғонистонга Ўзбекистондан гуманитар ёрдам етказилди (фото)

20.11.2019, 22:21

Куни кеча «Тинчлик учун» Республика хайрия акцияси доирасида йиғилган гуманитар ёрдамни Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳрига етказиб беришда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан амалий...
ИИББ Фаластин ва Ўзбекистон футбол ўйинига ташриф буюурувчиларга мурожаат қилди

19.11.2019, 15:33

19 ноябрь куни Жаҳон Чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида “Пахтакор” стадионида Фаластин ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 17.00 да бошланади.Тошкент шаҳар Ички...
Доим юксакда бўл, юртим байроғи! (Видео)

18.11.2019, 10:37

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 28 йил тўлди. Ушбу сана бу йил ўзгача руҳда ташкил этилмоқда, давлат рамзига бўлган эҳтиром юксаклашди. Хусусан, қуйидаги...
Ўзбекистонга виза олиш учун Туркманистонда юзлаб одамлар навбат кутмоқда

15.11.2019, 17:15

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонасида сайёҳлик визасини олиш учун юзлаб одамлар навбатда турибди. Бу ҳақда Türkmen.news хабар берди.Нашрнинг хабар беришича, эрта тонгдан элчихона ёнида 250дан ортиқ одам...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz