Му5
46

Ўзбекистонда иш ҳақига нисбатан солиқ пасайтирилгани натижасида солиқ тушуми 2 баробарга ортди

ИҚТИСОДИЁТ 01.11.2019, 11:31
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент, солиқ,
512
Ўзбекистонда иш ҳақига нисбатан солиқ пасайтирилгани натижасида солиқ тушуми 2 баробарга ортди

Куни кеча макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган солиқ ислоҳотлари тушумлар кўпайишида ижобий натижалар бераётганлиги ҳамда буни халқаро молиявий институтлар ҳам тасдиқлаётганлиги қайд этилди.

Масалан, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 12 баробар, фойда солиғи тўловчилари сони 6,5 баробарга ошган. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки кескин пасайтирилгани натижасида даромад солиғи тўловчилари сони 700 мингга, ушбу солиқ тушуми эса 2 баробарга ортди.   

Мазкур ислоҳотларнинг давоми сифатида жорий йил 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилиб, қатор имтиёзлар бекор қилинди. 2020  йил 1 январдан эса давлат улуши бор корхоналарга ҳам ягона ижтимоий тўлов 25 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади. Бу чоралар натижасида келгуси йилда солиқ тўловчилар ихтиёрида 12,8 триллион сўм миқдорида маблағлар қолади.

Президентимиз Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига 2020 йил учун прогноз қилинган бюджет тушумини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Бунда электрон ҳисоб-фактура, замонавий маркировка, онлайн касса машинаси каби илғор технологияларни кенг жорий этиш орқали солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Божхона органларида самарали ишлайдиган янги вертикал тизимни шакллантириш, бунда импорт қилинаётган товарлар нархини ҳаққоний баҳолаш, риск-анализ ва бошқа замонавий усулларни кенг қўллаш, шунингдек, ички назоратни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Давлатимиз раҳбари солиқ юкини пасайтириш иқтисодиётга ва аҳоли фаровонлигига ижобий таъсир этишини инобатга олиб, бу масалага алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. 

 

Шарҳлар

Усмон Қуръони Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади (фото)

20.11.2019, 18:37

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди.  Давлатимиз раҳбари асос солган ушбу муассаса халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган...
Ўзбекистонда чорва кооперациялари ташкил этилади

14.11.2019, 09:33

Қорақалпоғистон тажрибаси асосида чорва кооперацияларини ташкил этиш зарурлиги Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган...
Ўзбекистоннинг аҳоли зич ҳудудларида чорвачилик соҳасида мутлақо янги тизим жорий қилинади

14.11.2019, 09:30

Андижон вилоятида амалга оширилаётган тажриба асосида юртимизнинг аҳоли зич ҳудудларида мутлақо янги тизим жорий қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик...
Ўзбекистон Президенти Осиё тараққиёт банки делегациясини қабул қилди

14.11.2019, 09:19

13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг вазирлар даражасидаги конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Осиё тараққиёт...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz