Му5
44

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

СИЁСАТ 01.11.2019, 16:23
Теглар: Ўзбекистон, Тожикистон, Президент
375
Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик даражасига кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар доимгидек самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар соҳалар ва бошқа устувор йўналишларда эришилган олий даражадаги келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. 

Чегарадош ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шарҳлар

60 мингдан ортиқ бухоролик Москвада вақтинчалик меҳнат қилмоқда

12.11.2019, 22:54

Ҳозирда Москва вилояти ва шаҳрида 60 мингдан ортиқ бухоролик меҳнат мигрантлари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилоятида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ҳамкорлигида...
Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди

11.11.2019, 11:24

Кеча Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди. Мамлакатимиз шимолида ҳарорат 7-10 даража пасайиб, 9-14 даража илиқ атрофида бўлди, дея хабар беради "Ўзгидромет".Бугун антициклон бутун...
Тожикистон—Ўзбекистон чегарасига уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди

10.11.2019, 12:03

6 ноябрь куни Тожикистон—Ўзбекистон чегарасидаги “Ишқобод” постига уюштирилган қуролли ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди, дея хабар беради “Интерфакс”хабар берди.Эслатиб ўтамиз, 5 дан 6...
Шавкат Мирзиёев оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўсатиш бўйича муҳим қарорни имзолади

09.11.2019, 23:17

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида қарори қабул қилинди.Унга кўра, Репродуктив ёшдаги...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz