Му5
46

Қирғизистон Бош вазири билан учрашув

СИЁСАТ 02.11.2019, 10:03
461
Қирғизистон Бош вазири билан учрашув

Тошкентда ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев билан учрашди.

Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бош вазирлар Ўзбекистон – Қирғизистон ҳамкорлиги барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар бунда муҳим омил бўлаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Учрашувда минтақалараро ҳамкорликни ҳар томонлама фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Чегарадош ҳудудлараро тўғридан-тўғри алоқаларни чуқурлаштириш бўйича мулоқотни давом эттириш қардош халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz