Му5
46

Қаршидаги аянчили ЙТҲда вафот этган ва кўплаб “реанимация”да ётганлар бор

ЖАМИЯТ 03.11.2019, 15:05
Теглар: ЙТҲ, Қарши
703
Қаршидаги аянчили ЙТҲда вафот этган ва кўплаб “реанимация”да ётганлар бор

Бир одам вафот этган ва 6 нафар йўловчилар жароҳат олган аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир этилди деб хабар берди ИИВ ҳузуридаги  Тергов департаменти.

Аниқланишича, кеча, 02 ноябрь куни соат 11:50 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган “Қарши катта халқа йўли”нинг “Еттитом-Қарши” 4Р-87 автомобил йўли билан кесишган 53 км.даги тартибга солинган чорраҳасида фуқаро М.Р.нинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан фуқаро С.Х.нинг бошқарувида бўлган “Газ-322132” русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автомашина тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Содир бўлган ҳодиса оқибатида “Газ-322132” русумли автомашинада бўлган 10 нафар, шундан 1 нафари ҳайдовчи ва “Ласетти” русумли автомашинаси ичидаги 3 нафар, шундан 1 нафари ҳайдовчи фуқаролар турли даражада тан жароҳати олишиб РШТТЁИМ Қашқадарё филиалига олиб келинган. Улардан фақат 6 нафари реанимация бўлимига ётқизилган, 5 нафарига эса уйига рухсат берилган.

“Газ-322132” русумли автомашина ҳайдовчиси С.Х.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси, яъни, одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Чироқчида “Зил” ва “Тико”нинг тўқташуви икки кишининг ўлимига сабаб бўлгани ва Қаршида содир бўлган ЙТҲда 9 киши жароҳатланганини хабар қилган эдик.

Шарҳлар

Тошкентда йўловчи автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

20.11.2019, 15:15

Интернетда иккита йўловчи автобуслари иштирокидаги ЙТҲ ҳақидаги хабар тарқамоқда.Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди: 19 ноябрь куни тахминан соат 16.00...
Кеча Юнусободда “Spark” нега уч автомобилга бориб урилди?

19.11.2019, 09:14

 Интернет тармоғида Гидрометмарказ яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор ўрганилди ва маълум қилинди. Унга кўра, 2019 йил...
Ўсмирнинг велосипедда автомобиль йўлига чиқиб кетиши ЙТҲга олиб келди

18.11.2019, 15:41

Тошкент шаҳар ИИББ ўтган ойда йўл қоидасини бузиш ҳисобига содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълум қилди. 12-октябрь куни соат 21.00 да Миробод туманидаги И. Каримов кўчасида “Матиз”...
Фарғонада “Камаз” қарама-қарши йўлдаги “Нексия”га бориб урилди. Қурбонлар бор

15.11.2019, 13:55

Фарғона вилоятида юк машинаси билан боғлиқ мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.Аниқланишича, Кеча, 14 ноябрь...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz