Му5
46

Қозоғистонда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

ЖАМИЯТ 04.11.2019, 09:34
Теглар: ЙТҲ, Қозоғистон
411
Қозоғистонда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

Қозоғистон Республикасида ўзбекситонликлар ЙТҲга учраши оқибатида бир киши оламдан ўтди. Бу ҳақида ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар берди.

Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019-йил 2-ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 17:20да Манғистау вилояти ҳудудидаги Тажен–Бейнеу автомобил трассасида Ўзбекистон фуқароси Ж.Ж. бошқаруви остидаги автомобил ҳалокатга учради. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Ш.Х. вафот этди.

Ҳайдовчи ва бошқа 5 нафар ватандошимиз енгил жароҳатлар олган ва даволанишга муҳтож эмас.

Бейнеу тумани Ишки ишлар бўлинмаси йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва дўстларига таъзия изҳор этади ва Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

 

Эслатиб ўтамиз, 29-октябр куни Нур-Султон шаҳри йўналишидаги Екатеринбург-Олмаота автомобил йўлида Ақмўла вилоятининг Аршали тумани ҳудудида автомобил уриб кетиши натижасида Ўзбекистон фуқароси А.У. воқеа жойида ҳалок бўлган эди.

Шарҳлар

Тошкентда йўловчи автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

20.11.2019, 15:15

Интернетда иккита йўловчи автобуслари иштирокидаги ЙТҲ ҳақидаги хабар тарқамоқда.Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди: 19 ноябрь куни тахминан соат 16.00...
Кеча Юнусободда “Spark” нега уч автомобилга бориб урилди?

19.11.2019, 09:14

 Интернет тармоғида Гидрометмарказ яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор ўрганилди ва маълум қилинди. Унга кўра, 2019 йил...
Ўсмирнинг велосипедда автомобиль йўлига чиқиб кетиши ЙТҲга олиб келди

18.11.2019, 15:41

Тошкент шаҳар ИИББ ўтган ойда йўл қоидасини бузиш ҳисобига содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълум қилди. 12-октябрь куни соат 21.00 да Миробод туманидаги И. Каримов кўчасида “Матиз”...
Фарғонада “Камаз” қарама-қарши йўлдаги “Нексия”га бориб урилди. Қурбонлар бор

15.11.2019, 13:55

Фарғона вилоятида юк машинаси билан боғлиқ мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.Аниқланишича, Кеча, 14 ноябрь...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz