Му5
44

Қозоғистон мамлакатдан бензинни олиб чиқиб кетишга вақтинча тақиқ қўйди

ДУНЁ 05.11.2019, 20:32
Теглар: Қозоғистон, бензин, АЁҚШ
172
Қозоғистон мамлакатдан бензинни олиб чиқиб кетишга вақтинча тақиқ қўйди

Қозоғистон Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Миллий хавфсизлик қўмитаси олти ой давомида автотранспортда мамлакатдан нефть маҳсулотларини олиб чиқишни тақиқловчи қўшма буйруқни имзолади. Ҳужжат душанба куни “Адилет” норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар веб-сайтида эълон қилинди.

“Олти ой давомида ЕОИИ ТИФТН кодларининг 2709, 2710, 2902, 3403, 3811 гуруҳларига тегишли товарларнинг (Евросиё иқтисодий иттифоқи ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, нефть маҳсулотларига тааллуқли) транспорт воситалари орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқлансин. 

Автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган ва техник шартларга мувофиқ ўрнатилган бензобаклар, шунингдек, ҳажми 20 литрдан кўп бўлмаган алоҳида идишларда экспорт қилиш ҳоллари бундан мустасно”, — дейилади матнда.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматибуйруқ 2 ноябрдан кучга кирганини маълум қилган. Аввалроқ, идора мамлакатда бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархлари Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистонга нисбатан паст экани, бу республика чегарасига яқин вилоятларда транзит транспортлари орқали ёқилғи-мойлаш материалларининг юқори истеъмолига олиб келаётганини таъкидлаганди.

Октябрда АИ-92 маркали бензин Қозоғистондаги АЁҚШларда 1 литри 150−155 тенге (3750 сўм) атрофида бўлган.

 

 

Шарҳлар

Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди

11.11.2019, 11:24

Кеча Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди. Мамлакатимиз шимолида ҳарорат 7-10 даража пасайиб, 9-14 даража илиқ атрофида бўлди, дея хабар беради "Ўзгидромет".Бугун антициклон бутун...
Қозоғистонда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

04.11.2019, 09:34

Қозоғистон Республикасида ўзбекситонликлар ЙТҲга учраши оқибатида бир киши оламдан ўтди. Бу ҳақида ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар берди.Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019-йил 2-ноябр куни...
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

04.11.2019, 01:22

2019-йилнинг 29-октябр куни Нур-Султон шаҳри йўналишидаги Екатеринбург-Олмаота автомобил йўлида Ақмўла вилоятининг Аршали тумани ҳудудида автомобил уриб кетиши натижасида Ўзбекистон фуқароси А.У. воқеа жойида ҳалок бўлди....
Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин Тошкентга келди

01.11.2019, 13:15

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига иштирок этиш учун мамлакатимизга келди.Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
rightuz