Му5
44

Тожикистон ИИВ ўзбек-тожик чегарасидаги ҳужум юзасидан ахборот берди

ДУНЁ 06.11.2019, 16:52
Теглар: Ўзбекистон, Ҳужум, Тожикистон, чегара
739
Тожикистон ИИВ ўзбек-тожик чегарасидаги ҳужум юзасидан ахборот берди

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги постга амалга оширилган ҳужум юзасидан Тожикистон ИИВ ахборот берди.

Ҳужум чоғида жангарилар 5 дона ўқотар қуролни қўлга олган. Ҳарбий тезкор ҳаракатлар натижасида қуролли жиноий гуруҳнинг 15 аъзоси ва уларнинг 4 машинаси зарарсизлантирилган, қолган 4 таси қўлга олинган. 

2019 йилнинг 6 ноябрга ўтар кечаси соат 03:23 да қуролланган ниқобли номаълум шахслар гуруҳи томонидан Душанбедан 60 километр узоқликдаги «Ишқобод» постининг «Султонобод» ҳарбий отрядига ҳужум қилгани, тўқнашув оқибатида Чегара қўшинларининг бир нафар ҳарбийси ва Ички ишлар ходими ҳалок бўлган. 

Айни пайтда воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи тузилган, жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш бўйича операция олиб борилмоқда. 

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара постига ҳужум қилганлар "Ислом давлати" жангарилари бўлиб, улар Афғонистондан кириб келишган. Бу ҳақда чоршанба куни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот маркази маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча кечаси Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида отишма бўлган ва тафсилотлар ўрганилаётганлиги маълум қилинган эди.

Шарҳлар

60 мингдан ортиқ бухоролик Москвада вақтинчалик меҳнат қилмоқда

12.11.2019, 22:54

Ҳозирда Москва вилояти ва шаҳрида 60 мингдан ортиқ бухоролик меҳнат мигрантлари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилоятида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ҳамкорлигида...
Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди

11.11.2019, 11:24

Кеча Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди. Мамлакатимиз шимолида ҳарорат 7-10 даража пасайиб, 9-14 даража илиқ атрофида бўлди, дея хабар беради "Ўзгидромет".Бугун антициклон бутун...
Тожикистон—Ўзбекистон чегарасига уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди

10.11.2019, 12:03

6 ноябрь куни Тожикистон—Ўзбекистон чегарасидаги “Ишқобод” постига уюштирилган қуролли ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди, дея хабар беради “Интерфакс”хабар берди.Эслатиб ўтамиз, 5 дан 6...
Ўзбекистонлик ва тожикистонликлар хитойликларга нисбатан босқинчилик қилишди

08.11.2019, 13:36

Россияда Хитойликларга нисбатан босқинчилик қилган тўрт нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Челябинск вилояти прокуратураси маълум қилган.Улар Россия федерацияси Жиноят кодексининг...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz