Му5
44

Фарғона вилоятида профилактика инспекторига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди

ЖИНОЯТ 07.11.2019, 09:24
178
Фарғона вилоятида профилактика инспекторига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди

Афсуски, орамизда ўз қилмиши оқибатларини турли хил ноқонуний йўллар билан беркитиб, кирдикорларини яширишни ният қилган ҳамюртларимиз ҳам йўқ эмас... 

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълумот беришича, Фарғона вилоятини Бувайда туманида истиқомат қилувчи 1979 йилда туғилган фуқаро ўзига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгаролик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаси билан тўпланган ҳужжатларни  судга юбормаслик ва енгиллик қилиб беришни сўраб Бувайда тумани  ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторига бир неча бор мурожаат қилган. Айни жараёнда фуқаро мана шундай ноқонуний иш учун 300.000 (уч юз минг) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилади. Профилактика инспекторининг ушбу фуқарога пора бериш жиноят эканлиги, тўпланган ҳужжатлар бўйича суд томонидан қонуний қарор қабулиниши, қилмишининг ҳуқуқий оқибатлари  тушунтиришига қарамасдан, у ўз ниятидан қайтмайди. Профилактика инспекторининг раҳбариятга ҳолат юзасидан билдиргиси асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ КваИЖҚКБ ҳамда Бувайда туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида, пора таклиф қилаётган фуқаро профилактика инспекторига 300.000 (уч юз минг) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
rightuz