Му5
44

ОАВ: Ходиевга жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 07.11.2019, 14:45
Теглар: Ходиев
677
ОАВ: Ходиевга жиноят иши қўзғатилди

Хабарингиз бор, бир муддат аввал ТДИУ ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур чора Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигидаги ОТМларда коррупцияга чек қўйиш масаласи кўтарилган йиғилишда амалга оширилган эди.

Айни пайтда бир қатор ОАВларда Тошкент давлат иқтисодиет университети собиқ ректори Баходир Ходиевга нисбатан жиноий иш очилгани хабар қилинди. Унга кўра, олий ўқув юртида текширув олиб борилмоқда, кадрлар масаласи қайта кўриб чиқиляпти.

darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура билан боғланди. Масъул орган айни вақтда бу борада расмий маълумот йўқлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилиш ортидан Хушнуд Худойбердиев “Нархоз” ректори Ходиевни коррупцияда айблаш нотўғри деганларга жавоб қайтарган эди

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz