Му5
46

”Нозим Сафари: “Фаол депутатлар номзодлари рўйхатдан олиб ташланди. Бу Ғаниевнинг қасди ёки Иқбол Мирзонинг номзоди илгари сурилгани сабаб...”

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 15:07
334
”Нозим Сафари: “Фаол депутатлар номзодлари рўйхатдан олиб ташланди. Бу Ғаниевнинг қасди ёки Иқбол Мирзонинг номзоди илгари сурилгани сабаб...”

Бугуннинг энг муҳим сиёсий жараёни бу, албатта, сайлов. Айни пайтда фаолият юритаётган депутатлар фаоллиги бир қадар кўзга кўрингани каби жараёнларга жамоатчиликнинг холис муносабатлари ҳам тобора ошган. Бир муддат олдин фаол блогер Нозим Сафари депутатлар рўйхатини ҳокимлар шакллантираётгани борасида ўнлаб мурожаатлар келаётгани ҳақида айтганди. Айни пайтда бу йилги сайлов учун номзодлар рўйхати тасдиқланиб бўлган экан, Сафари яна бир марта бу мавзуга қайтишга мажбур бўлди:

"Нега жонкуяр ва танқид қилишдан қўрқмайдиган журъатли депутатларимиз сайловга қўйилмаяпти? 

Мен шахсан таниган бир қатор фаол депутатлар номзодлари сайланадиган депутатлар рўйхатидан олиб ташлангани ростини айтсам мени чуқур таассуфга солди. Ушбу депутатларни ҳойнахой кўпчилик танийди:

Абдурашид Абдуқодиров, сўнги йиллар депутат Кушербаев билан ажойиб тандем яратган эди. Тонировка, фаралар, дарпардалар каби кўплаб мавзуларни ушбу икки депутат кўтариб чиқиб, уни самарали якун топишига хизмат қилишган. Аслини айтганда Абдурашид ака кўпинча саҳна ортида қолиб кетсада Кушербаевдан камроқ хизматлари сингмаган. Фарғоналик ушбу депутат анчадан буён вилоят ҳокимининг кўзига ёмон кўриниб юрганди. Унинг сайловга қўйилмаганлигини ё Ғаниевнинг қасди ёки негадир сенатор Иқбол Мирзонинг уни ўрнига номзоди илгари сурилгани сабаб дея баҳолаш мумкин. Сенатор ва Халқ шоирининг бир поғонапастлаётгани бошқа мавзу. Бу менга ҳам қизиқ. (Аслида Кушербаевни ҳам мега машхурлиги сабаб норозиликлар уйғонмасин деб қўрқиб, ўтказворишди. Йўқса у ҳам сайловга қўйилмасди)

Шайхонтоҳур туманидан депутат  Бобиржан Расулов телевидение орқали оташин чиқишлари билан танилган. Гапиришга, танқид қилишга қўрқмайдиган мард ва халқпарвар инсон. Кенг салоҳиятли тадбиркор ва шифокор. Унинг номзодини ҳатто туман кенгашига ҳам раво кўришмади. 

Нуриддин Зайниддинов, Учтепа туманиданидан ёш депутатларимиздан. У ҳам ижтимоий тармоқларда ва телевидениеда жуда фаол эди. Ўзаро сухбатларда ёниб куйиб гапиришларидан халқ дардида ёнаётганига шубҳа қилмаганман. Прогрессив фикрлайдиган, ишлашни истайдиган депутат эди. Уни шаҳар кенгашига раво кўришмади. 

Аслида ушбу депутатларинг бари Қонунчилик палатасига муносиб.

Ва негадир кўплаб мазкур депутатларга ўхшаган бошқа депутатларимиз номзоди тасдиқланмади. Худдики кимдир қачондир танқид билан чиққан фаол қайсики депутат бор барини фамилиясини рўйхаттан қасддан ўчирган. Ўрнига ўта лоял, овози чиқмайдиган, нима деса шуни қиладиган мактаб, боғча мудирлари ва бюджет ташкилотлари аъзолари қўйилган. Нега? 

Бир биридан мустақил икки манбанинг бизга маълум қилишича, рўйхатларга шаҳар ҳокимияти яна аралашмоқда. Орг. отделдагилар ўтириб олиб партиялар шакллантирган рўйхатларни ўзлари билганларича ўзгартиришган. Нима ҳаққингиз бор? Партияларни нега тинч қўймайсизлар? Шу ўринда партияларга ҳам мурожаат: Сал журъатли бўлинглар ўртоқлар. Биринчи ҳокимият эканлигингизни унутманг! Кейинги авлод сизларни яхши сўзлар билан эсламаслиги имкониятини оширманг илтимос. 

Ҳокимиятлардан партияларни ҳам ҳимоя қилиш керак бўляпти шекил. Қачон уларнинг ваколати тартибга солинади? Қачон улар демократияни буғишдан тўхташади? Қачон нормал парламентга, ишлайдиган депутатларга эга бўламиз? Қачон одам бўламиз?

Давлат раҳбари бизга фаол, танқидий ва самарали парламент зарурлигини бир неча марта айтган эди. Халқ ҳам шуни кутмоқда. Амалда эса Президент ва халқнинг талаб ва истакларига қарши чиқиб, ислоҳотлар оёғига очиқдан очиқ кишан солишмоқда. 

Бу кетишда сайлов шиорини ўзгартириш керакка ўхшайди. "Янги сайловлар - янги Ўзбекистон" эмас. "Янги сайловлар - эски Ўзбекистон!"

 

P/S: муносабатлар ўз ҳолида тузатишсизларсиз берилди

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz