Му5
46

Бугун Сурхондарёдаги айрим аҳоли пунктлари Бандихон туманига, баъзилари Термиз шаҳрига ўтказилди

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 15:37
Теглар: Сурхондарё
207
Бугун Сурхондарёдаги айрим аҳоли пунктлари Бандихон туманига, баъзилари Термиз шаҳрига ўтказилди

Бугун, 8 ноябрь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 46-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди

Сессияда депутатлар Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг “Қизириқ тумани ҳудудидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини янги ташкил этилаётган Бандихон тумани таркибига ўтказиш тўғрисида”ги, Бойсун тумани Кенгашининг “Бойсун тумани “Кўлқамиш” маҳалласининг “Куба” қишлоқ аҳоли пункти ҳудудини Бандихон тумани таркибига ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда Термиз тумани Кенгашининг “Термиз туманининг айрим аҳоли пункти ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини Термиз шаҳри таркибига ўтказиш ҳақида”ги қарорларини маъқулладилар.

“Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан сўраш, Олий Мажлиси палаталарининг розилиги олингандан сўнг уларни халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Шарҳлар

Сурхондарёдаги чиқинди уюмларини раҳбарлар кўрди

15.11.2019, 13:42

2019 йилнинг 8 ноябрь куни ижтимоий тармоқда “Сурхондарё. Мутасаддиларимиз шаҳар марказидаги чиқинди уюмларини кўриб, кўрмасликка олмоқда” сарлавҳали материал эълон қилинган эди. Термиз шаҳар ҳокимлиги  мазкур ҳолатни ўрганди ва натижани маълум...
Сурхондарёга энг кўп сайёҳ Афғонистондан кириб келмоқда. Улар нима изламоқда?

14.11.2019, 08:36

 Ўтган 2018 йил 700-800 киши келган бўлса, бу йил тўрт мингдан ортиқ қабул қилинди. Афғонларга, энг аввало, юртимиздаги тинчлик, осойишталик қизиқ. Улар хотиржамлик излаб келмоқда, дейди...
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

28.10.2019, 08:21

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан, шу кунга қадар Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Шуҳратжон Сотволдиев Қашқадарё вилояти ички...
​Ички ишлар вазири Сурхондарёдаги боғчадаги ҳолат юзасидан айбдорлар ўз жазосини олганини маълум қилди

02.05.2017, 16:47

Бугун “Зўр ТВ” телеканали студиясида халқаро пресс клубнинг “Ички ишлар тизимидаги ислоҳотлар: халқ билан мулоқот” мавзуида ташкил этилган навбатдаги сессиясида Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz