Му5
46

Ўзбек қишлоқларида илк бор кам углеродли уйлар қурилади

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 15:46
193
Ўзбек қишлоқларида илк бор кам углеродли уйлар қурилади

Жорий йилдан Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой бинолари қуриш ишлари бошланган. Бугунги кунда 22 та энергия самарадор уйлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Натижада 15 010 та арзон қишлоқ тураржойлари Давлат энерго самарадор тураржой оммавий қурилиш дастурига киритилди...
БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги ҳамкорлигидаги бизнес-форумида энергия самарадорлиги ва кам углеродлар бозорида мавжуд бўлган ечимлар намойиш этилди. 



Қуёш энергиясидан олинадиган электр арзонлашади

Форумга ташриф буюрган соҳа вакиллари қуёш-электр станцияларининг аҳамияти ва унинг нархидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди:

Фарруҳ АСРОЛХЎЖАЕВ, "Солар Натуре" МЧЖ вакили :

— Биз қуёш-электр станцияларини қурамиз ва аҳолига етказиб берамиз. Бундан ташқари, бизда қуёш-сув иситиш ускуналари бор ҳамда қуёш орқали кўчаларни ёритиш чироқлари мавжуд. Биз ҳозирги кунда БМТ Тараққиёт дастури бўйича қишлоқ қурилиш намунавий уйларига қуёш фотоэлектр станцияларини қуриб, етказиб беряпмиз. Ҳозир чекка қишлоқлардаги хонадонлар ҳам қуёш энергиясидан фойдаланиб, уйларини ёритишмоқда ва иссиқ сувдан фойдаланяпти. Тўғри, ҳозирда унинг нархи анъанавий электр энергияга нисбатан қиммат. Лекин нархларда узлуксиз ўзгариш юз бермоқда. Бора-бора қуёш энергиясидан олинадиган электр анъанавий электрга нисбатан арзонлашади.

 

Қишлоқларда илк бор кам углеродли 800 та хонадон қурилади

Бу йил тажриба сифатида қишлоқ ҳудудларда 800 та кам углеродли уйлар қурилади. 2019 йил уйнинг фақат ёруғлик хизмати қуёш панелларга уланган. 2020 йилда бу йилги уйларнинг самарадорлик натижаси таҳлил қилиниб, 2021 йилдан музлатгич ва бошқа уй жиҳозлари ҳам қуёш панелларига уланади. Шунингдек, синов тарзида 800 та уй олдига сув иситгичлари ҳам қўйилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz